1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абул Асвад Дуалий -

АБУЛ АСВАД ДУАЛИЙ (? - 689) - ислом олимларидан, улуғ тобеъинлардан. Айниқса, гўғрисўз ва ҳозиржавоблиги билан шуҳрат қозонган. Ҳазрати Али билан бирга Сиффин жангида иштирок этган. Муовия ибн Абу Суфён замонида ҳам ҳурмати баланд бўлган. Басрада қозилик қилган. А.А.Д.нинг икки ишини авлоддар эҳтиром билан эсга оладилар. У зот наҳв илмига асос солган ҳамда Қуръони каримнинг ҳарфларига нуқталар қўйиб чиққан (аввалги Қуръон нуқталарсиз ва ҳаракатларсиз эди).