1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абраха -

АБРАХА (ҳабашча Иброҳим) - Яман ҳокими. Ривоятга кўра, А. Яманда ҳукмронлик қилиб турган вақтда Саъно ш.да Қуллайс номли баҳайбат христиан черковини барпо этиб, халқни Маккага бориб ҳаж қилмасдан, уни зиёрат қилишга даъват этган. Лекин Яман аҳди Макка зиёратини тарк қилмаган. Шунда А. Каъбани вайрон қилиш учун филлар билан ҳужум бошлаган (А. шунинг учун Соҳиб ул-фил лақабини олган). Аллоҳ таолонинг қудрати билан унинг қўшини устига тўп-тўп қушлар учиб келиб, тош парчаларини ёғдириб филларни ҳам, лашкарларни ҳам ҳалок этган. Бу воқеа Муҳаммад (сав) таваллудларидан бир оз олдин бўлиб ўтган. Қуръоннинг 105-сураси "Фил" номи билан аталиши ва Муҳаммад (сав) "Фил" йилида туғилган дейилишининг сабаби ҳам шу.