1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муштиб ал-Фарғоний -

Абул Музаффар Муштиб ибн Муҳаммад ал-Фарғоний Фарғона аҳлидан бўлиб, мунозарада, назар ва жадал илмида кучли эдилар. Абул Вафо Муҳаммад ибн Бадиъ ал-Ҳожиб, Абу Масъуд Сулаймон ибн Иброҳим, Абу Саъд Собит ибн Аҳмад ар-Розий ва Абу Убайд Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Карвонийдан таълим олганлар. Бағдодда ҳижрий 486 (милодий 1094) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.