1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

зобб -

Зобб – судралиб юрувчи ўтхўр ҳайвонлардан бўлиб, иссиқ ўлкаларда яшайди. Эчкемарга ўхшаш бўлгани учун унинг номи баъзи таржималарда хато равишда эчкемар ёки калтакесак деб ўгирилган. Зобб Арабистон ярим оролида кўп учрайди. Узунлиги 85 см.гача бўлади. Кўриниши ва шакли хунук, боши кичкина, бўйни калта, думи узун, ранги қорамтир кулранг. Семирса, кўкраги сарғаяди. Тухумини қумга кўяди. Тухум қўйганидан қирқ кун ўтиб, бола очади. Ўсимликлар билан озиқланади. Араблар уни овлашга ва тановул қилишга ўч бўлишади. Ҳозирда Арабистон ярим оролидаги баъзи бозорларда зобб тиригича килолаб сотилади. Унинг гўшти тансиқ таомлардан саналади. Унинг илмий номи – uromastyx aegyptia.