1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Ҳаётингда икки нарсани ndash ишонч ва ваъдани зинҳор синдириб қўйма. Синдирсанг, улардан садо чиқмайди, лекин кўплаб ғамандуҳларни келиб чиқади.

1198 12:18 / 22.06.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар .Насиҳатгўй бўлмаган қавмда яхшилик йўқ. Насиҳатгўйни яхши кўрмаган қавмда ҳам яхшилик йўқ

1196 08:26 / 08.08.2019
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.

1179 09:26 / 24.08.2019
Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги .ғор,гина икки жумъа оралиғидаги нурдир..Каҳф, ndash ғор дегани. Бу ерда жумъа куни Каҳф сурасини ўқишнинг фазилати назарда тутилмоқда

1170 07:21 / 04.06.2020
Замон ҳеч кимни ўзгартирмайди, балки ҳар бир инсоннинг асл қиёфасини очиб беради.

1153 09:24 / 19.08.2019
Аллоҳ билан суҳбатлашаётганингда нимани ҳикоя қилсанг ҳам хижолат чекма Қизиғи шуки, аслида У Зот бу ҳикояларингни билади, аммо сени эшитаверади.

1145 08:24 / 02.08.2019
Бир кишининг ўрнига ўзингни қўйиб кўрмагунингча унинг муаммосини ҳис қила олмайсан.Танаси бошқа дард билмас.

1135 08:25 / 06.08.2019
Билиб қўй барча чироқлар ўчиб қолса ҳам, ўлгунингча ўчмайдиган бир чироқ бор. Бу ndash ТАВБА чироғидир.

1113 09:25 / 20.08.2019
Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида отаонангнинг ҳаққига қилган дуоинг уларга атаб сўйган ўнта туянгдан афзалдир

1046 13:32 / 19 март
Жисмнинг ҳаракатланиши унинг жони борлигига далил бўлганидек, тоатга ҳаракат қилиш маърифатнинг борлигига далилдир.

1020 08:49 / 10.10.2019
Бахтсаодат молдунёдан қимматдир. Уни сенга қарзга бериб турадиган одамни топа олмайсан.

1008 06:32 / 29.05.2020
Қўрғошин қалам ёзув чиройли бўлиши учун баъзи ёғочларга ён бериб, ортга қайтади. Сен ҳам гоҳида ортга қайтишдан қўрқма Камситиб сенга зарар берган кимса гоҳида асли яхшилик қилган бўлади.

1007 08:25 / 04.08.2019