1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

“Биродарингнинг қўлидан тутиб, уни ҳам жаннатга олиб кир”

09:20 / 07.10.2020 4663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганимизда, у зот кулдилар, ҳатто тишлари кўринди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам фидойингиз бўлсин, нима сабабдан кулдингиз?”, деб сўради.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Қиёмат куни) умматимдан икки киши Роббул-изза (Аллоҳ) таборак ва таолонинг ҳузурида тиз чўкадилар. Улардан бири: “Роббим, биродаримдан ҳақимни олиб бер”, дейди. Аллоҳ таоло (иккинчи кишига): “Биродарингга ҳақини бер”, дейди. У: “Роббим, биронта ҳам савобим қолмади”, деганида, биринчиси: “Роббим! Унақада, гуноҳларимни олсин”, дейди.

Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар, ҳатто кўзларидан ёш оқди. Сўнг: “Албатта, бу улуғ кундир. Одамлар ўзларининг гуноҳларини бўйнига оладиган кишиларга муҳтож бўладиган кундир”, дедилар.

Шунда Аллоҳ таоло биринчи кишига: “Бошингни кўтар ва жаннат боғларига қара”, дейди. У бошини кўтариб: “Роббим, кумуш шаҳарларни, марваридга тўла олтин қасрларни кўряпман. Бу қайси пайғамбарники? Ё қайси сиддиқники? Ё қайси шаҳидники?”, деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Бу (ўша жаннатнинг) ҳақини берган кишиники”, дейди. У: “Роббим, бунинг ҳақини ким ҳам бера олади?”, деганида, Аллоҳ таоло: “Сен бера оласан”, дейди. У: “Қандай қилиб, Роббим?”, деса, Аллоҳ таоло: “Биродарингни афв этиб”, дейди. У: “Роббим, мен уни афв этдим”, дейди. Аллоҳ таоло: “(Энди,) биродарингнинг қўлидан ушлаб, уни ҳам жаннатга олиб кир”, деб марҳамат қилади.

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ қилинглар! Зеро, Аллоҳ таоло қиёмат куни мўмин бандаларининг ораларини ислоҳ қилади”, деб буюрдилар.

Манбаа: (Имом Байҳақий, “Ал-баъс”; Ибн Асокир, “Муъжамуш-шуюх” (1/324); Ҳофиз Абу Яъло Мувсилий, “Ал-муснад”; Хатиб Бағдодий, “Тарихи Бағдод” (4/245); Ибн Абуд-дунё, “Ҳуснуз-зонни биллаҳ” (116); Хароитий, “Макоримул ахлоқ”; Ироқий, “Ал-муғний”; Забидий, “Итҳофус-содатил-муттақийн” (6/267); Имом Ҳоким “Ал-мустадрак ъалас-саҳиҳайн” (4/576)да ривоят қилиб, “Исноди саҳиҳ”, деган. Абдул Азим Мунзирий “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” (3/309)да ва ҳофиз Қасталоний “Ал-мавоҳибул-ладунийя бил-минаҳил-Муҳаммадийя” (3/660)да Ҳокимнинг гапини тасдиқлашган).

Абдул Азим Зиёуддин

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
9 май mdash Хотира ва қадрлаш куни Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Фақат хайрли кунларни кўп қилгин, деб Аллоҳдан сўраш керак.Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90йилларида давоми...

2428 10:00 / 08.05.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари яшайдиган хонадонга бир гуруҳ мусулмонлар келиб, Расулуллоҳ давоми...

2541 08:00 / 07.01.2021
Маҳмун Курдийдан ривоят қилинади .Урва Баззор вафот этгач, тушимда уни кўрдим. У .Фалончи мешкобдан бир дирҳам қарзим бор, уйимдаги кичкина дарчанинг ичида давоми...

1543 09:10 / 13.10.2019
Илк устозМуҳаммад Тақий Усмонийнинг исломий илмларни юксак даражада эгаллашида отаси Муҳаммад Шафийнинг улкан ҳиссаси бор.Муҳаммад Шафий ким эдиМуҳаммад Шафий давоми...

6954 15:30 / 15.04.2019