1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас

08:00 / 07.01.2021 2553 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари яшайдиган хонадонга бир гуруҳ мусулмонлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (уйдаги) ибодатлари ҳақида сўрашди. Бу ҳақда айтиб беришган эди, уларга бу оз кўриниб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киму, биз киммиз? Ахир Аллоҳ таоло у зотнинг аввалгию охирги гуноҳларини кечирган бўлса! (Шунинг учун у зот кам ибодат қилсалар ҳам бўлаверади)», дейишди. Улардан бири: «Мен энди бутун умр туни билан намоз ўқиб чиқаман!» деди. Иккинчиси: «Энди мен бир умр рўза тутаман, бирор кун ҳам канда қилмайман!» деди. Учинчиси: «Мен эса умрбод аёллардан узоқ бўламан, умуман уйланмай ўтаман!» деди. (Буни эшитган) Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни топиб, «Шундай-шундай дебсизлар. Ҳолбуки, Аллоҳга қасам, Аллоҳ таолодан энг қўрқадиганингиз ва тақводорроғингиз менман. Лекин баъзида рўза тутаман, баъзида тутмайман. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга ҳам уйланаман. (Менинг суннатим шу) Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас!» дедилар».

(Муттафақун алайҳ).

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Жаъфар Тустарий айтади .Муҳаддис Абу Зуръа раҳматуллоҳи алайҳ ўлим тўшагида ётган эди. Унинг ҳузурига кирсак, олдида Абу Ҳотим, Муҳаммад ибн Муслим, Мунзир ибн давоми...

1913 08:00 / 25.07.2020
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 1976 йилда вақф вазири бўлган вақтида Лондонга турли дин вакиллари ўртасида суҳбат мавзусида ташкил қилинган давоми...

4588 09:10 / 21.08.2019
Имом Абу Абдуллоҳ Қуртубий ҳаётини Қуръон билан қувватлантириш борасидаги азму қарори ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейди.Бу Китоб ушбу мартабада бўлгач, яъни Само давоми...

1334 10:00 / 22.11.2021
Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади .Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига .Асмо, мен мадорсизландим. Фалон давоми...

1874 08:00 / 01.02.2021