1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг

11:56 / 12.01.2019 4080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ

«Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз» (10-оят).

Маълумки, аввалги оятда Аллоҳ таоло азондан кейин савдони тарк этиб, намозга шошилишга буюрган эди. Энди эса жума намози тамом бўлгандан сўнг, яна аввалги ҳолатга қайтиш мумкинлигини баён қилмоқда.

«Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг…»

Намоздан кейин кимдир савдосига, кимдир касал кўргани, кимдир илм талабига ва ҳоказо – ҳамма ўз ишига қайтиши мумкин. Ер юзи бўйлаб тарқалиш ҳақидаги буйруқ мажбурий эмас. Лекин баъзи кишилар бу амрга жиддий амал қилганлар. Мисол учун, Арок ибн Молик розияллоҳу анҳу жума намозидан сўнг масжид эшигидан чиқар эканлар, «Аллоҳим, даъватингга муҳаббат қилдим, фарз намозингни ўқидим ва айтганингдек, ер юзига тарқалдим. Менга ўз фазлингдан ризқ бергин, Сен энг яхши ризқ берувчисан», – дер эканлар.

«...ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг…»

Аллоҳнинг фазлидан талаб қилиш давомида дунёга ҳаддан ташқари берилиб кетиб, йўлдан адашиш ҳам мумкин. Шунинг учун оятнинг охирида

«...ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки, зафар топсангиз», – дейилмоқда.

Суранинг охирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намози хутбасини ўқиб турганларида бир гуруҳ мусулмонларнинг савдо карвони келганидан хабардор бўлиб, чиқиб кетганлари эслатилади. Одатда карвон келаётганда дўмбира чалиб, шовқин-сурон билан келар экан. Ўшанда Набий алайҳиссалом билан ўн икки киши қолиб, бошқалар чиқиб кетган экан. Чиқиб кетганларнинг баъзилари яшаш учун зарурий ашёлари тугаб, карвонни орзиқиб кутиб турган эканлар. Баъзилари эса хутба вақтида чиқса бўлаверади, намоз вақтида чиқмасак бўлди, деб ўйлашган экан.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила давоми...

2620 21:08 / 01.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди ҳар бошоқда юзтадан дони бор, етти давоми...

1683 14:00 / 03.05.2020
.Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир, Моида сураси, давоми...

990 19:00 / 19.09.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Бақара Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга давоми...

2164 11:06 / 30.01.2020