1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмлидир

19:00 / 19.09.2023 1008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Моида сураси, 39-оят).

Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқ назар соладиган бўлсак, унда:

«...тавба этса ва ислоҳ қилса…» – дейилмоқда.

Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Чунки ёмонликни қилмай қўйиб, юраверса, орада бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқ уни яна ёмонликка қайтариши мумкин. Шунинг учун ҳам яхшилик қилиш тавбани қабул этиш шартларига қўшилмоқда. Ўғриликка қўл урган одам афсус ила тавба қилиб, тавбанинг шартларига риоя этса, Аллоҳ таоло ҳузурида албатта, унинг тавбаси қабулдир. Аммо у қўлга тушиб, иши қозихонага етса, унга нисбатан чора қўлланиши шарт. Бу ерда уни кечириб бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир одам қимматбаҳо ридосини бошига қўйиб, ухлаб ётганда, бошқа бир шахс астагина ридони ўғирлайди. Аммо бир оз ўтиб, қўлга тушади. Ридонинг эгаси уни ушлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғрининг қўлини кесишга амр қиладилар. Шунда ридонинг эгаси раҳм қилиб:

– Майли, мен розиман, битта ридо учун қўли кесилиб кетмасин, – дейди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

– Шу гапингни уни менинг олдимга олиб келмай туриб айтганингда, бўлар эди. Аммо энди мумкин эмас, – дейдилар.

Ўғирланган мол эгаси ўғрининг айбини кечиб юбора олмаганидек, ҳоким ҳам, ким бўлишидан қатъи назар, кечиб юбора олмайди.

Мадинаи Мунавварада бир аёл ўғрилик қилиб, қўлга тушади. Унинг қариндош-уруғлари бундан қаттиқ ташвишланадилар. Агар қўли кесилса, бутун уруғимизга ор бўлади, деб қайғурадилар. Маслаҳатлашиб, «Усома ибн Зайд Пайғамбаримизнинг эркаси, уни ишга солайлик, кечириб юборсалар ажаб эмас», – дейишади. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу воситачилик қиладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ғазабланадилар ва масжидда жамоат намозидан сўнг хутба қилиб:

«Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг ҳаддидан бўлмиш бир ҳадда менга воситачи қўясизлар! Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам қўлини кесаман! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам оддий одамга ҳаддни жорий этиб, обрўлига жорий этмаслик эди», – дедилар («Ҳадд» деганда шаръий жазо тушунилади).

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади .Улар қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли ҳеч қачон уни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни ўта билувчидир, давоми...

2713 17:00 / 21.12.2018
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2285 16:08 / 31.05.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ўзинг билмаган нарсага эргашма Албатта, қулоқ, кўз ва дил ndash ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир, Исро давоми...

437 19:00 / 26 март
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади .Ва .Биз насоролармиз,, деганлардан ҳам аҳду паймонларини олдик. Бас, улар ўзларига эслатилган давоми...

861 19:00 / 23.08.2023