1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Беркинмачоқ. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эҳсон дўстлари билан беркинмачоқ ўйини ўйнаётган эди. Беркиниш учун ҳар томонга тарқаб кетганларида Эҳсон йўл четидаги улкан каштан дарахтининг орқасига беркинмоқчи бўлди. Бу ўйинда бирорта боланинг уни топиб олиши мушкул иш эди.

    Шу пайтда бир оппоқ соқолли мусофир киши шаҳарга келиб қолди ва ўша орқасига Эҳсон беркиниб турган каштан дарахтига яқинлашиб қолди ва унга деди: ўғлим сендан бир манзил ҳақида сўрамоқчи эдим. Эҳсон бироз шошилиб қолди ва ундан жим бўлишини сўраб қўллари билан қулоқларига ишора қилди.

    Ҳалиги киши Эҳсон ундан нима учун жим бўлишини талаб қилаётганига умуман тушунмадива унга ажабланиб қараб деди: Сендан бир нарса ҳақида сўровдим. Агар билсанг хабарини бер, билмасанг ўзинг жим бўл! Сўнгра таажжубланиб деди: шаҳар болалари соғ-саломат экан-ку аммо уларнинг аҳволи кулгили ва қизиқ!

    Ўйиндаги болалар анави ерда бир кекса ёшли киши дарахтнинг ортига беркинган уларнинг бир ўртоғи билан гаплашиб турганини кўргач ўша бола дўстлари Эҳсон эканлигини билишди. Оёқ учида юриб секин-аста ўша дарахтга яқинлашишди.

    Улардан қаттиқ норози бўлган қария шундай деди: Афсуски, бу болалар улуғ пайғамбаримиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу буйруқларини эшитмаган эканлар. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Кимки бирор кимсани бир тор кўчага бўлса ҳам йўллаб қўйса бир кишини қулликдан озод қилгандек бўлибди. (Тирмизий ривоятлари)


    ва келган томонига кетишга отланди. Шунда Эҳсон қаттиқ хижолат бўлиб ўйинини ташлади, беркинган жойидан чиқди. Нуроний юзли бу қариянинг кетидан югурди ва қариядан уни кечиришини ўтиниб сўради. Кейин уни бормоқчи бўлган жойига олиб бориб қўйди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЎН УЧИНЧИ САБОҚОТАОНАНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГАссалому алайкум, менинг жажжи мусулмон биродарларимЎтган машғулотларда топширган сабоқларимни эсдан чиқариб давоми...

2567 05:00 / 15.02.2017
Совуқ қиш кунларидан бирида Ҳасан нон сотиб олиш учун новвойхонага борди. Уйига қайтиб келаётганида йўлда озғин бир итни кўрди. У гўё унинг қўлидаги нондан бир давоми...

3226 05:00 / 16.02.2017
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

2575 05:00 / 15.02.2017
Одатда одамларда қиз бола бировнинг ҳасми, эртаиндин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса доимо хизматда давоми...

3304 05:00 / 15.02.2017