1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ёрдам бериш йўли (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Совуқ қиш куни эди. Мактабга кетаётган Ийсо йўлда бир камбағал болани учратиб қолди. Бу бечора боланинг устида пальтоси йўқ эди. Йиртиқ этигидан сув ўтиб кетгани ҳам кундай равшан бўлиб кўриниб турганди.

    Ийсо қалбининг туб-тубидан унинг иқтисодий ҳолати яхши эмаслигини сезиб ўзида унга нисбатан ачиниш ва ғам ҳис қилди. Оиласининг аҳволи яхши бўлма-сада Ийсо мухтожларга ёрдам беришни кечиктирмасди.

    Ийсо бу бечора камбағал боланинг кетидан кета бошлади. Боланинг ўзи ўқийдиган мактабга кириб кетганини кўрганида ажабланди. Аввал у ерда бу болани кўрганини эслай олмади. Унга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлай бошлади, аммо калласига бир тайинли фикр келмади. Агар унга ўзининг икки йилдан бери кийиб юрган пойафзалини берса, ўрнига ўзи нима кийишини билмасди.

    Танаффус пайтида бу бечора бола билан учрашиб унга деди: Мен сен билан дўстлашмоқчиман. Бир пасда унга ўрганиб қолди. Бечора боланинг отаси бир неча йил аввал вафот қилиб у онаси ва икки укаси билан яшар экан. Бу туманга яқинда кўчиб келишган экан. Ийсо ёнидан бир-иккита сомса чиқариб уни бола билан бўлишиб еди.

    Кечқурун у отасига деди: Ўқитувчимиз бизга бир уй вазифаси бердилар ва биздан камбағал кишиларга ёрдам бериш йўлини излаб топишимизни буюрдилар. Шунда отаси унга камбағалларга ёрдам бериш йўлари ҳақида тушунтириб берди.

    Келгуси куни мактабга чиққанида тўппа-тўғри мухтожларга ёрдам берадиган вақф бўлими кетди. У ерда бир истараси иссиқ инсонга ўзининг камбағал ва мухтож дўсти ҳақида гапириб берди ва унга ёрдам бериш ниятида эканлигини айтди.  Яхши қалбли бу инсон Ийсонинг ишидан жуда ҳурсанд бўлди. Уни мақтади. Ўртоғининг турар жойини билиб беришини сўради. Бундай савобли ишларга сенга ўхшаб аҳамият берган кишиларни Аллоҳ ва унинг Расули севади деди. Чунки сен Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси-шарифларига биноан иш тутдинг. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кимса кабидир. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳмуд отаси билан масжидга аср намозига борди. Улар уйга қайтганларида Маҳмуднинг онаси ва Фотима уларни кутиб турардилар. Шунда яхшилик ва барака дарси давоми...

3828 10:45 / 06.12.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 11қисмРЎЗА, ЗАКОТ, ҲАЖ ҲАҚИДА Ассалому алайкум, эркатойларим, қўзичоқларимЧин мусулмон бўлишимиз учун нима қилишимиз керак Ийи, давоми...

4437 05:00 / 16.02.2017
ТЎРТИНЧИ САБОҚКИТОБЛАР ҲАҚИДААссалому алайкум, менинг асалқанд фарзандларим Бугун сизларга Аллоҳнинг китоблари ҳақида сўзлаб бераман. Диққат билан қулоқ давоми...

2460 05:00 / 15.02.2017
.Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда от улов ва кемаларга кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва давоми...

3848 09:30 / 07.08.2018