1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бану Исроилни анбиёлар бошқарар эди

08:29 / 08.01.2019 1518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ بَعْدِي خُلَفَاءُ فَيَكثُرُونَ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: «أَوفُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، ثُمَّ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، وَاسْأَلُوا اللهَ الَّذِي لَكُمْ، فَإنَّ اللهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

656/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У зот: «Бану Исроилни анбиёлар бошқарар эди. Ҳар сафар бирор набий ўлса, унинг ўрнига бир набий қолар эди. Албатта, мендан кейин набий йўқ, фақат халифалар бўлади. Улар кўп бўлишади», дедилар. «Унда бизни нимага буюрасиз?» дейишди. У зот: «Биринчи байъатга ва кейингисининг ҳам биринчисига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини адо этинглар. Ўзингизнинг ҳаққингизни эса Аллоҳдан сўранг. Аллоҳ уларнинг қўл остига топширган нарсалари хусусида уларни сўроқ қилади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг давоми...

2966 15:20 / 21.02.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

2448 20:00 / 28.11.2017
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Лаззатларни кесувчи ўлимни кўпроқ эсланглар,, дедилар,.Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

1346 21:33 / 12.06.2020
. .5873. Қайс ибн Абу Ҳозимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.Хаббоб ибн Аратни кўргани кирдик. Даво учун қорнини етти давоми...

1697 07:05 / 28.10.2018