1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бир киши йўлдан ўтаётиб

15:20 / 21.02.2018 2969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда ҳузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда: «Бир киши йўлдан ўтаётиб, ўртадаги дарахт шохини (кўриб), «Аллоҳга қасамки, мен буни мусулмонларга азият бермаслиги учун четлаштираман», деганида, у жаннатга киритилди», дейилган.

Икковларининг бошқа бир ривоятларида: «Бир киши кета туриб, йўлда тиконли шохни кўриб, уни четга олиб қўйди. Аллоҳ ундан мамнун бўлиб, гуноҳини кечирди», дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. .12. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Исломда давоми...

1511 09:51 / 16.03.2019
. ,. . Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир набийнинг умматига қилган дуоси давоми...

1399 11:57 / 29.06.2019
Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бундай деяётганини эшитдим .Албатта, одамлар Расулуллоҳ давоми...

3551 09:05 / 12.04.2018
. . ,. .6154. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаннат ва дўзах мартаба талашиб давоми...

2051 09:27 / 27.11.2018