1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бир киши йўлда кета туриб

23:30 / 20.02.2018 3261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши йўлда кета туриб, чанқоғи кучайди-да, бир қудуқни топиб, унга тушиб сув ичди. Кейин чиқди. Қараса, бир ит турибди, ҳарсиллаб тили осилган, чанқоқдан нам тупроқни ялаяпти. Шунда ҳалиги киши: «Бу итга ҳам менга бўлгани каби чанқоқлик етибди», деб қудуққа тушиб маҳсисига сув тўлдирди-да, уни оғзида ушлаб кўтарилди ва итни сув ила суғорди. Аллоҳ уни тақдирлади ва унинг гуноҳини кечирди», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули! Бизга ҳайвонларда ҳам савоб борми?» дейишганида, у зот: «Жони борки нарсада ажр бор», дедилар».

(Изоҳ: «Жони борки нарсада ажр бор» дегани ҳар қандай жонзотга сув ичириш, ем бериш, унга бирор яхшилик етказишда савоб бор, демакдир).

Бухорийнинг бошқа бир ривоятларида эса: «Аллоҳ уни тақдирлаб, гуноҳини кечириб, жаннатга киритди», дейилган.

Икковларининг яна бир бошқа ривоятларида: «Бир ит қудуқ атрофида чанқоқликдан ўлар ҳолатга келиб қолай, деб айланиб юрганида, Бани исроиллик бир фоҳиша аёл маҳсисини ечди-да, унга сув олиб, уни ўша сув билан суғорди. Шу амали сабабли гуноҳлари кечирилди», дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6631. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон кишиси, агар гуноҳга буюрилмаса, бошлиғининг давоми...

1538 09:43 / 16.01.2019
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир. Ва давоми...

2906 08:35 / 30.12.2017
Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.Бу ой ҳақида Набий давоми...

4483 17:00 / 12 январь
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима, деди. .Ким давоми...

3837 19:39 / 24.05.2017