1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

Шом намозидан кейин «Аввобийн» намозини ўқиш

11:00 / 10.01.2023 21093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиш кунлари бир киприк қоққунча ўтиб кетади. Жуда ҳам қисқалиги сабаб кўп ишларга улгурмай ҳам қоламиз. Аммо шу қисқа фурсатда қанча кўп савоб олиш имкони бўлса, шунча хатога йўл қўйиш ҳам мумкин, Аллоҳ сақласин. Хатоларни эса, албатта, тавба ўчиради. Тавбанинг эса йўли кўп, улардан бири намоздир.

Шом намозидан кейин «Аввобийн» намози ўқишга одатланиш ҳам яхши амаллардан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан шундай ном ила зикр қилинган. «Аввобийн» сўзи «кўп тавба қилувчилар» деган маънони англатади.

Ибн Наср Ибн Мункадирдан қилган мурсал ривоятда: «Ким шом билан хуфтоннинг орасида намоз ўқиса, албатта, ўша аввобийн намозидир», дейилган.

Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.

Анас розияллоҳу анҳудан Аллоҳ таолонинг «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар», деган (Сажда сураси, 16-оят) қавли ҳақида «Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом ва хуфтон орасида намоз ўқийдиган саҳобалари ҳақида нозил бўлган», деганлари ривоят қилинган.  

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ لَمْ يَتَكَلَّمْ فِيمَا بَيْنَهُنَّ بِسُوءٍ عَدَلْنَ لَهُ بِعِبَادَةِ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ سَنَةً. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ عِشْرِينَ رَكْعَةً بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиб, уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Ким Шомдан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилур», – дейилган. 

Термизий ривоят қилган.

 

Ушбу намоз ҳақида бошқа ҳадислар ҳам келган. Уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ва саҳобаи киромлар бу намозни ўқиганликлари ҳақида сўз боради.

Ушбу намоз «ғафлат» номи билан машҳур бўлган намоздир. Чунки кўпчилик бу намозни ўқимай, ғафлатда қолади. Ушбу ғафлат намози ҳам таъкидланмаган қўшимча намозлардан ҳисобланади. Ким суннатга амални ният қилиб, уни ихлос билан ўқиса, иншааллоҳ, қилинган ваъдаларга эришади.

Демак, ғафлатда қолмайлик, десак, ўзимиз учун жаннатда бир уй бино бўлишини истасак, ўн икки йиллик ибодатга эришмоқчи бўлсак, кўп тавба қилувчилардан бўлишни хоҳласак, аввобийн намозини маҳкам ушлайлик...

«Ҳадис ва ҳаёт» ҳамда «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» 

китоблари асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон... У нимаси билан бошқа жонзотлардан мукаррам бўлди У кимки, фаришталар унга таъзим саждасини қилдилар Дунёда ҳамма нарса унинг хизматида, солиҳ амаллари давоми...

5709 20:30 / 05.01.2021
Эрталаб иш, ўқиш ёки бошқа бир сабаб билан йўл четида кетиб бораркансиз, кузнинг оёғингиз остига тўшаган гилами ndash олтин япроқларга бефарқ ўтиб кетмасангиз керак. давоми...

3051 15:00 / 27.11.2020
Қуръони Карим тиловати буюк ибодатлардан. Қуръон дунёда ҳидоятчи, охиратда шафоатчидир.Икки дунё саодатини таъминловчи бу Китобнинг тиловати кўнгилларга ҳузур давоми...

133045 11:42 / 05.01.2019
Нуриддин Маҳмуд Занги фақирлар ва мискинларга, хоссатан, илм толибларига кўп инфоқ қилаётгани, уларни кўпроқ дуосини олишга интилаётганини кўрган яқинлари уни бу давоми...

1590 10:19 / 19.01.2022