1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

Марҳабо, мўминлар баҳори!

15:00 / 27.11.2020 3012 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эрталаб иш, ўқиш ёки бошқа бир сабаб билан йўл четида кетиб бораркансиз, кузнинг оёғингиз остига тўшаган гилами – олтин япроқларга бефарқ ўтиб кетмасангиз керак. Босиб ўтаётганингиз бандидан узилган баргларга қараб, уюлган хазонларга қараб умр ўтаётганини ўйлайсиз... Кузнинг адоғи, қишнинг аввали шу-да, дея хаёлланасиз... Бироқ озгина адашмаяпсизми? Қиш мўмин учун баҳор экани ёдингиздан кўтарилди, шекилли.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини эсланг:

«Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, (унда) рўза тутади. Туни узун бўлади, (унда) қоим бўлади».

Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Сунани кубро» китобида келтирилган ушбу ҳадисни такрор-такрор ўқиб кўринг. Аввало, ҳадис матни кўзингизни, кўнглингизни яшнатади, қалбингизга баҳорий илиқлик олиб киради. Мазмунига руҳиятингиз боғланади. Иншааллоҳ, бу қишни кўкламдек фараҳбахш ўтказишга ният қиласиз.

Бу муборак ниятингиз рўёби учун islom.uz портали сизга яқиндан ёрдам беришга шай. Келаётган қишнинг совуқ ва қоронғу тунларини ибодат, илм, зикр ва дуолар ёрдамида илиқ ва мунаввар бўлишида ёрдамчингиз бўлиш ниятида. Бу ишда Аллоҳ таолонинг Ўзи тавфиқ берсин.

Келгуси фурсатларда “Қиш мўминнинг баҳори” сарлавҳаси остида туркум мақолалар беришни ният қилдик. Зеро, кумуш фаслнинг узун тунларидаги олтин лаҳзаларни Роббимиз ёди ила ўтказиш, ўша онлардан унумли фойдаланиш, манфаат олиш ҳузурли, қолаверса, зарурийдир. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз ўтган вақтимиз кейин афсус-надоматга сабаб бўлиб қолмасин...

Бизни масрур этувчи, мўминлар баҳори, хуш келдинг, марҳабо!

Islom.uz сайти 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Муовия масжиддаги ҳалқа олдига чиқди ва .Сизларни давоми...

4139 09:28 / 11.02.2019
Нафл намозларнинг тури кўп. Аммо кўнгил тусаганда икки ракат намоз ўқиб, ҳузурланишдек роҳат борми бу дунёда Тунда ширин уйқудан уйғониб, таҳажжуд намози ўқишнинг давоми...

22859 17:17 / 18.12.2020
Қаршимизда баҳор таровати ўзини намойиш қилгани шай турибди. Қишнинг совуқ кунлари, узун тунлари ортимиздадир энди. Қиш ndash мўминнинг баҳориrdquo рукнида бериб давоми...

5285 11:30 / 23.02.2019
Қишнинг кўпи кетиб ози қолдиhellip Энди тунларни аввалгидек узуун демай қўйдик. Эътибор берсангиз, саҳарларда бироз илиқ, ёқимли тонг нафаси сезилиб қоляпти.Аммо давоми...

4307 19:07 / 01.02.2019
Аудиолар

118731 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40695 14:35 / 11.08.2021