1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бернард Шоу: «Муҳаммад алайҳиссалом инсоният халоскори»

17:30 / 29.12.2018 4856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1950 йилда вафот этган Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Бомбейдан ўтаётиб «Зе Лайт» газетаси унинг «Исломлашиш» таъбири билан нима демоқчи эканини билиш учун унга мурожаат қилди. Бернард Шоу "Зе Лайт" газетаси мухбирига шундай деди:

«Ҳайрат берувчи қувватга эга бўлгани учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динига нисбатан анчадан бери чуқур ҳурмат билан қарайман.

Менга шундай туюладики, Ислом дини тинмай ўзгараётган ҳаётнинг турли лавҳаларига ва ҳар даврга мос келадиган фикрлари бор ягона диндир. Мендек машҳур кишиларнинг келажак ҳақидаги фикр ва тушунчаларига аҳамият бериш керак. Мен Исломиятни эртанги Оврўпа қабул қилишини сўйладим. Ўрта асрдаги черков ўз ҳасадлари ва жоҳилликлари сабабли Исломиятни қора ранглар билан тасвирлади. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг динидан ҳам нафратланиш руҳида тарбияландилар. Уларнинг наздида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам «Антихрист» (Исонинг душмани) эмиш. 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам!.. Бу фавқулодда инсоннинг ажойиб ҳаётини ўргандим. У Исо душмани эмас, балки бутун инсониятнинг қутқарувчисидир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлига олса, аниқ ишонаманки, инсониятни тинчлик ва саодатга элтади.

Кези келганда айтишимиз керакки, ўн тўққизинчи юз йилда Чарлиле, Гёте ва Гиббон каби олим ва ёзувчилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динида ҳақиқий қиймат кўрдилар. Шу зайлда Оврўпа Исломиятга нисбатан бошқачароқ муносабат билдира бошлади. Бугунги Оврўпа бу йўлда яна-да олдинга бормоқда. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динига ошиқ бўлмоқдалар. Келажак асрда бунданда илгарилаб кетади. Оврўпа барча муаммо ва дардларидан қутулиш учун бу диннинг қандай муҳим восита эканини билади. Менинг тушунчамнинг мана шу жиҳатини англашингиз керак. Ҳозирда ҳам менинг ватандошларим ва бошқа оврўпалик бир қанча кишилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини қабул қилдилар. «Исломлашиш» таъбирининг моҳияти нимада эканлигини, ўйлайманки изоҳлай олдим».

 

Бернард шоу дейдики...

■ Черковлар оддийлик ва содда кўнгилли бўлишни маслаҳат беришади, аммо унга ўзлари ҳам амал қилишлари керак...

■ Эътиқод бўлмаган жойда мунофиқлик бўлади, билим бўлмаган жойда билимсизликнинг бўлади.

■ Ҳеч нарсани билмагач, гапириш қандай осон...

■ Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади.

■ Ўз тилини билмаган одам бошқа тилни ўрганолмайди.

■ Аслида модалар уюштирилган юқумли касалликдир. Бу сотувчиларнинг юқумли касаллик тарқатишини исботлайди...

■ Ёшлигимда қилган ўн нарсамдан тўққизтасини муваффақиятсизлик билан якунланганини кўрдим. Муваффақиятсиз бўлишни истамадим ва шунинг учун мен ўн баробар кўпроқ ишладим.

■ Ноэл жирканч мавзу; ачинмаслик туйғуси ва очкўзлик билан боғлиқ мавзу; мастлик ва сарсарилик, ёмонлик ва тиланчилик, ёлғончилик ва ифлослик, куфр билан боғлиқ аҳлоққа зид мавзу. Ноэл истаксиз ва зериккан жамиятга катта дўкон эгалари ва газета, телевидениялар томонидан мажбуран қабул қилдирилган мавзу...

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунларнинг бирида мамлакат ҳукмдори тунда шаҳар айлангани чиқди. Таниб қолмасликлари учун қиёфасини ўзгартирди. Ёнига хизматкорини ҳам олди. У халқ ўзи ҳақида давоми...

9586 11:00 / 11.07.2022
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

2693 12:01 / 02.11.2018
Инсониятни ҳидоятга чорловчи, самовий китобларнинг сўнггиси, тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, эҳтироми ҳам ибодат, олдинга қўйганларни жаннатга бошлаб борувчи, ортга давоми...

2046 11:20 / 09.09.2019
Ўшанда ёшим ўн иккида эди. Тирикчилик илинжида уймауй юриб газета тарқатар эдим. Ҳозир исмини эслолмайдиганим кекса бир аёл менинг мижозим эди. Ўша аёл кечира давоми...

5360 09:00 / 15.07.2022
Аудиолар

121473 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42968 14:35 / 11.08.2021