1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги қўшним...

11:00 / 11.07.2022 9550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида мамлакат ҳукмдори тунда шаҳар айлангани чиқди. Таниб қолмасликлари учун қиёфасини ўзгартирди. Ёнига хизматкорини ҳам олди. У халқ ўзи ҳақида нималарни ўйлашини билмоқчи эди.

Қаҳратон қиш. Совуқ ҳар ерни ўз заҳмига олган. Йўли бир масжид ёнидан тушди. Икки йўқсил бурчакка тиқилганча совуқдан қалтираб ўтиришарди. Борадиган жойлари йўқ эди. Уларнинг нима ҳақида гаплашаётганлигига қизиққан шоҳ ёнларига суқилди. Фақирлардан сал ҳазилкашроғи совуқдан нолирди:

– Эртага жаннатга тушганимизда, подшоҳимизни у ерга сиғиштирмайман! Жаннатнинг деворига яқинлашганини кўрсам, ковушимни ечиб бошига ураман.

Наригиси ҳайратланиб сўради:

 – Нима учун?

– Албатта сиғиштирмайман-да. Биз бу ерда совуқда музласак-да, у кишим саройда маза қилиб яшасинлар, бизнинг ҳолимиздан хабар олмасинлар. Кейин эса жаннатда менга қўшни бўлсинларми? Мен унақа қўшнини истамайман, дўстим, – деди. Кулишдилар.

Подшоҳ хизматкорига:

 – Бу масжид ва одамларни унутма! – деди. Саройга келибоқ масжидга мулозимларини юборди. Икки фақирни саройга келтирдилар. Бечоралар бошларига нималар келишини ўйлаб ваҳимада титраб-қалтираб кириб келдилар. Уларни партўшакли катта бир хонага олиб киришди:

– Бу ерда истаганингизча еб-ичиб ётасизлар ҳамда ҳукмдоримиз ҳақларига хайрли дуолар қиласизлар, жаннатда сизга қўшни бўлишига қарши бўлмайсизлар, – дедилар.

 Ҳукмдор қанчалик гўзал қалб соҳиби экан, шундай эмасми? Шу ўринда Оламларга раҳмат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўқсилларга ёрдам қилган кишилар ҳақидаги ушбу муборак гапларини эсламоқни жоиз деб топдик.

«Бир мўминни дунё дардларидан қутқарганни Аллоҳ таоло охират дардларидан қутқаради».

 

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси

 

  Аллоҳ барчамизнинг қалбимизни гўзал қилсин, ушбу дунёда ҳам, жаннатида ҳам солиҳ бандалари билан қўшни айласин, омин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Мен туғилган кунлар хақида сайтингизда жавобларни ўқиб чиқдим. У ерда .Туғилган кунни динга алоқаси йўқ, туғилган кун билан табрикласангиз давоми...

9843 18:03 / 22.09.2020
Тақдир ndash Аллоҳ таолонинг барча нарсани ҳисоблаб, ўлчаб қўйган нарсасидир. Бу ҳолатга текис йўлда кетаётиб, бехосдан қоқилиб кетишингиз яққол мисол бўла олади. давоми...

3264 13:50 / 12.07.2019
Исломда ёшларнинг кексаларни эъзозлашини йўлга қўйиш билан чегараланиб қолинмаган. Кичик ёшдагилар ўзидан катталарнинг, улар кексами, кекса эмасми ndash барибир, давоми...

1939 10:10 / 06.01.2019
Муҳаммад ибн Каъб айтади .Умар ибн Абдулазиз амир бўлгач, менга одам юборди. Мадинада эдим, унинг олдига бордим. Ҳузурига кирганимда уни таниёлмай, таажжуб билан давоми...

1429 08:00 / 17.12.2019