1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссаломнинг зийракликлари

07:00 / 22.12.2018 2678 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Муайтнинг мавлоси, бири эса қурайшлик бир киши эди. Қурайшлик қочиб кетди, лекин Уқба ибн Муайтнинг мавлосини тутиб олдик. Ундан “Неча кишисизлар?” деб сўрадик. У: “Жуда кўпчиликмиз”, деди. Мусулмонлар ундан қавмининг сонини аниқ айтишни талаб қилишди, ҳатто уришди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боришди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан “Қавмнинг сони қанча?” деб сўрадилар. У яна: “Аллоҳга қасам, улар жуда кўп”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг сони қанчалигини айттириш учун ҳаракат қилдилар, у бош тортди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Улар қанча туя сўйишяпти?” деб сўрадилар. У: “Ҳар куни ўнтадан”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар минг киши экан. Тахминан, ҳар юзта одамга битта туя сўйилади”, дедилар.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
, . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан давоми...

3107 07:40 / 05.04.2019
Азиз ўқувчи Ушбу эътиборингизга ҳавола қилинаётган митти ҳикоянинг ҳаётий асоси бор. Кимдир сўзлаган ким биландир юз берган. Мен эса ndash ёзувчи. Айрим ҳикоятларда давоми...

1581 15:00 / 04.12.2020
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон давоми...

3571 08:00 / 16.12.2020
Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар .Бирор олимнинг илмдаги мақом ва даражасини билиш керак бўлса, буни талабалардан сўралади. Сўфий ва давоми...

2529 09:00 / 17.07.2019