1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Исроф шайтоннинг насибасидир

20:00 / 21.12.2018 2502 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молни зое қилиш, исроф қилиш, беҳуда кетказиш Аллоҳ таоло-нинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади. Буни доимо ёдимизда тутишимиз лозим.

Абул Убайдайндан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳдан исрофчилар ҳақида сўраган эдим, «Улар молни ноҳақдан сарфлайдиганлар», деди».

Бухорий ривоят қилган.

Демак, ноҳақдан, ҳаром-хариш, беҳуда нарсаларга керагидан ортиқ мол сарфлаган киши Қуръони каримда зикри келган «мубаззирийн», яъни исрофчилардан бўлиб қолар ва уларга аталган азоб-уқубатларга дучор бўлар экан. Шундай экан, мусулмон одам исрофчи бўлишдан ҳар томонлама сақланиши лозим.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади, у деди:

«Исрофгарлар ҳақдан бошқададирлар».

Бухорий ривоят қилган.

Яъни молни ноҳақ сарфлайдиган исрофчи одам ҳақдан узоқда бўлар экан.

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

«Қиёмат куни банданинг икки қадами то ундан умридан – уни нимада ўтказгани, илмидан – у билан нима қилгани, молидан – уни қаердан касб қилгани ва нимага сарфлагани, жисмидан – уни нимада қаритгани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди».

Термизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мўмин банда алоҳида аҳамият бериши ва ҳеч қандай исрофга йўл қўмаслиги лозим бўлган тўрт буюк неъмат ҳақида сўз юритмоқдалар. Қиёмат куни бандадан энг аввал ва алоҳида таъкид билан сўраладиган неъматлар ҳақида хабар бермоқдалар.

Демак, қиёматда алоҳида ва ўта аҳамиятли сўроқ-савол қилинадиган неъматлар қуйидагилардир:

1. Банда ундан умридан – уни нимада ўтказгани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди. 

Умр банда учун энг азиз ва қимматли неъмат ҳисобланади. Унинг ҳар лаҳзаси ҳисоб-китоблидир. Умрнинг бирор лаҳзасини зое қилишга, исроф қилишга банданинг ҳаққи йўқ. Умрни беҳуда нарсаларга сарфлаш уни исроф қилишдир. Банда бу қилмиши учун охиратда жавоб беради. Буни одатда вақтни беҳуда ўтказиш, вақтни исроф қилиш ҳам дейилади. Шунинг учун ҳар бир мўмин банда ўзига берилган умрдан унумли фойдаланиш пайидан бўлиши керак.

2. Банда ундан илмидан – у билан нима қилгани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди. 

Илм неъмати бандага берилган энг қимматбаҳо неъматлардан биридир. Инсон ўзига берилган илм неъматини ўзи, оиласи, қавм-қариндоши, жамияти, ватани ва инсоният фойдаси учун сарфла-моғи, уни исроф қилмаслиги лозим.

3. Банда ундан молидан – уни қаердан касб қилгани ва нимага сарфлагани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди.

Бандага берилган мол-мулк Аллоҳ таолонинг катта неъмати экани ҳаммага маълум. Қиёматда ҳар бир неъматнинг ҳисоб-китоби бўлгани каби, молу мулк неъматининг ҳам алоҳида ҳисоб-китоби бор. Бу борада ҳукамоларимиз: «Мол-мулкнинг ҳалолининг ҳисоби, ҳаромининг азоби бор», деганлар. Шундай экан, ҳалол мол-мулкни сарфлашда зинҳор исрофга йўл қўймаслик, ҳаромдан эса ҳазар қилиш лозим.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ўзингга ва аҳли байтингга исроф қилмасдан ва совурмасдан қилган харажатинг ва садақа қилган нарсанг сен учундир. Риё ва шуҳрат учун бўлгани шайтоннинг насибасидир».

Байҳақий ривоят қилган.

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг бу ҳикматли гаплари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳикмат булоғидан сув ичгандир. Мўмин киши ўзига ва оиласига қилган харажати фойдали бўлиши учун молни исроф қилмаслиги ва беҳуда совурмаслиги шарт экан.

4. Банда ундан жисмидан – уни нимада қаритгани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди.

Аллоҳ таоло бандага ато қилган жисм ва жисмоний қобилиятлар ҳам катта неъматдир. Бу неъматнинг шукронаси уни Аллоҳ таоло кўрсатганидек тасарруф қилиш билан юзага чиқади. Жисмни беҳуда ишларга машғул қилиш уни зое қилиш ва исроф қилиш деб қаралади.

«Исроф» китобидан

Таржимон
islom.uz
Манба
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
IХ бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Баъзи инсонлар мавъиза учун йиғилиб ўтиришни ёмон кўришди. Баъзилар, агар бу билан Аллоҳ таолонинг давоми...

1345 15:40 / 02.05.2019
Қуръонда пайғамбарлар дуолари давоми Қуръонда Ийсо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган....Унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин давоми...

1873 21:00 / 27.04.2019
Имом Абу Абдуллоҳ Қуртубий ҳаётини Қуръон билан қувватлантириш борасидаги азму қарори ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейди.Бу Китоб ушбу мартабада бўлгач, яъни Само давоми...

1322 10:00 / 22.11.2021
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, суннати мутоҳҳарада келган ва турли муносабатлар ила қилинадиган зикрларни яхшилаб ўрганиб, ўз ўрнида адо этиб юриш лозим.Мисол давоми...

1884 09:28 / 09.04.2020
Аудиолар

120147 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41810 14:35 / 11.08.2021