1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Амаки отадир

18:00 / 16.12.2018 2728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мужоҳиддан ривоят қилинади:

«Яъла ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отасини у зотга ҳижрат учун байъат қилдиргани олиб келди. 

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар. 

«Эй Аллоҳнинг Расули! Отамнинг ҳижрат учун байъатини қабул қилинг», деди. 

«Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар. 

У Аббоснинг олдига бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг ҳузурларида шафоатчилик қилишни илтимос қилди. Шунда Аббос Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурла-рига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен қасам ичиб айтаманки, Яъло-нинг отасининг ҳижрат ҳақидаги байъатини қабул қилинг», деди. 

У зот қўлларини узатдилар ва:

«Амакимга итоат қилдим. Барибир фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар». 

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Ушбу ривоятдан маълум бўляптики, демак, амаки ҳам отанинг ўрнига ўтар экан. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари икки марта қайтарган нарсага амакилари воситачи бўлиб келганлари учун рози бўлганлар. Ўша иш қилиб бўлмайдиган нарса эканини билиб туриб ҳам, «Мен амакимга итоат қиляпман, лекин барибир Аллоҳнинг ҳукми бу эмас», деган маънодаги гапни айтиб, унинг байъатини қабул қилганлар.

Бундан киши ўзида отасининг ҳаққи бўлганидек, амакиларнинг, катталарнинг ҳам ҳаққи борлигини билиши, баъзи савобли ишларда улардан бири илтимос қилса, орага тушса, қабул этишлари, бошқа бир сўровлари бўлса, ижобат қилишлари лозимлиги келиб чиқади.

Ибн Журайждан ривоят қилинади:

«Менга Муҳаммад ибн Абдурраҳмон хабар қилди. Абдулаъло ибн Абдуллоҳ ибн Абу Фарва Муттолиб ибн Ҳантобдан хабар берди. У амакиси Имрон ибн Абу Фарва билан ўтирган эди, унга (Муттолиб) жой берди. Шунда Муттолиб иккисининг орасига киришни истамади ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва-аллам ота билан боланинг орасини ажратишдан қайтарганлар», деди.

Шунда Абдуллоҳ: «Бу амаким», деди.

У: «Амаки отадир», деди». 

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Демак, амаки-жиян ўтирганларида бир ҳурматли одам кириб келган. Икковлари икки томонга сурилиб, унга ўтириши учун жой бўшатишган эди, «Мен бу ерга ўтирмайман. Чунки Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ота-боланинг орасини ажратиб ўтирманглар», деганлар», дебди. Бола ёшлик қилиб, «Бу амаким», деганида «Амаки отадир», яъни отанинг ўрнидадир, дебдилар. Амакининг ота ўрнига ўтиши мана шу ривоятдан олинган.

 “Кексаларни эъзозлаш” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Жарирининг шогирди ва дўсти қози Абу Бакр ибн Комил Аҳмад ибн Комил Шажарий Ибн Жарир роҳматуллоҳи алайҳнинг ўз вақтлари ва амаллари тартибини қуйидагича давоми...

1352 14:00 / 19.07.2019
Мувриқ Ижлий .Йигирма йилдан бери фалонфалон нарсаларни сўраб, Аллоҳ таолога дуо қиламан. Аллоҳ менга уларни бермаяпти, лекин мен У Зотдан ноумид бўлмайман,, деди. давоми...

1530 08:40 / 06.06.2019
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади.Уйда ўтирганимда эшик тақиллади. Бориб очдим. Ҳижозлик биродарларимдан бири зиёрат қилгани келибди. Уни кутиб олиб салом давоми...

3001 11:00 / 19.11.2021
Холивар сўзи инглизча holy war .илоҳий уруш, жумласидан ҳосил бўлган. Турли ақидалар, мафкуралар, парадигмалар ёки брендлар тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтадиган давоми...

1593 15:59 / 18.01.2022