1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръон Аллоҳнинг дастуридир

11:00 / 07.12.2018 3546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:  

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Ҳаётнинг ҳамма соҳаларида уни энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони карим ҳидояти ақийда, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, ҳалол ва ҳаром, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони карим инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони карим инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошлайди.

Қуръони карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб, мафкура, тузум ва дастур йўқдир. Фақат Қуръони каримгина инсониятни энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган Зот ҳам, борлиқда инсонни Ўзининг халифаси қилиб яратган Зот ҳам Аллоҳдир. Борлиқ Аллоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон Аллоҳнинг дастуридир. Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзи яратган борлиқда Ўзи нозил этган Китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради. Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қоронғу кечаларда уйимизда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларидан бошқа чироқ йўқ эди.Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳо

1054 12:09 / 12.10.2023
Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва таҳажжудга турар, ўз давоми...

3025 20:07 / 23.04.2023
.Бугунги кун домлалари ундай, бугунги кун аҳли илмларининг аҳволи бундай, деб нотўғри ташвиқот қилиш ва уламоларни бадном қилиб юриш ҳозирги даврнинг бир модасига давоми...

2764 14:00 / 04.12.2020
Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам улуғлик чўққисига кўтарилганларида ҳам оддийлик ва камтарликни сақлаб қолди. У зот бирор жойга кириб келганларида ўзи учун давоми...

970 11:56 / 30.09.2023