1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас

09:59 / 07.12.2018 2745 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

“Зиммаларига Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли нақадар ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас” (5-оят).

Бу ояти каримадаги «Устиларига Таврот юклатилган»лар – яҳудийлар. Аллоҳ таоло уларга Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориб, тўғри йўлни кўрсатиш учун Тавротни нозил қилган эди. Лекин улар бу илоҳий китобга амал қилмадилар. Ундаги илоҳий кўрсатмалардан фойдаланмадилар. Бу катта бадбахтликдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларни устига китоб ортилган эшакка ўхшатмоқда.

«Устиларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар».

Эшак устидаги китобни кўтариб, чарчаса чарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди. Бу оят гарчи яҳудийлар ҳақида айтилган бўлса-да, у мусулмонларга ҳам тегишлидир. Яъни Аллоҳ таоло мусулмонларга: «Сизлар ҳам яҳудийларга ўхшаб, Аллоҳнинг Китобига амал қилмасангизлар, худди уларга ўхшаган бўласизлар», – демоқда.

Демак, Қуръонга амал қилинмаса, ундаги илоҳий таълимотлардан фойдаланилмаса, мусулмонлар ҳам устига китоб ортилган эшакка ўхшаган бўладилар.

«Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандай ҳам ёмон!»

Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганларни ҳар қандай ёмон нарсага ўхшатса ҳам бўлаверади.

«Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас».

Албатта, Аллоҳ таоло золим қавмларни ҳидоят қилмайди. Чунки улар Аллоҳ таолонинг йўлидан юрмай, ўзларига ўзлари зулм қилдилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Китобдан насиба берилганларни кўрмадингми Ораларида ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига давоми...

3173 20:00 / 11.01.2021
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва уни англамасликлари учун қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Қачон Қуръонда Роббингнинг давоми...

383 19:00 / 16 апрель
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Агар куфр келтирганларга итоат қилсангиз, орқангизга қайтарурлар. Бас, зиён давоми...

2883 19:00 / 18.01.2022
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

811 19:00 / 21 февраль