1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Албатта, сен буюк хулқдасан

19:30 / 05.12.2018 2680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

“Ва албатта, сен буюк хулқдасан” (4-оят).

Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган оятда Аллоҳ таоло у зотга «Роббинг» деб Ўз исми шарифига қўшиб хитоб қилган эди. Энди эса у кишининг хулқларини улуғлик билан сифатламоқда. Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, «Хулқлари Қуръон эди», – деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар.

Набий алайҳиссаломнинг ўзлари: «Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман», – деганлар.

Бошқа бир ҳадисларида эса: «Киши яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, тунни намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади», – деганлар.

Умуман, Исломда одоб, ахлоқ, яхши хулққа катта эътибор берилган. Мазкур оят ҳам шулардан биридир.

«Ва албатта, сен буюк хулқдасан» деган хитоб билан Аллоҳ таоло Ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда.

Бу оят тафсирини шарҳлаб, имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай ривоят қиладилар: «Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон на қўл остидаги ходимларини ва на хотинларини урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина, Аллоҳ учун интиқом олганлар», – деганлар».

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
.Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир, Моида сураси, давоми...

1006 19:00 / 19.09.2023
Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима давоми...

6815 11:23 / 13.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини давоми...

4464 19:00 / 28.06.2022
Ушбу оятлар синчиклаб ўқибўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини экани яққол намоён бўлади. Аввалги беш оятда пок давоми...

6217 10:54 / 22.02.2013