1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради

10:10 / 10.12.2018 2063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг", деб айтганларини топмаймиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида у онамиз 18 ёшда бўлганларини ҳам биласизларми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.

Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар. Шу билан бирга эр ҳақида қайғурмаганлар. Лекин илм ва ибодатга машғул бўлганлар. У онамиз муаллима ва маърифатли аёл бўлганлар. Буюк саҳобаларнинг фатво берувчи муфтиси ҳам эдилар.

Ҳеч қачон ҳаёт фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота она ўлими ёки фарзанд нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради.

Дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч қачон бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларимиз инсоннинг моддий майлларга асир бўлмаслигини, нафснинг буйруқларига мутеъ бўлиб ҳаёт кечирмаслигини, аксинча, руҳнинг жасадга ҳукмронлигини давоми...

2979 22:47 / 22.03.2023
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч хил сабзавотни яхши кўрганлар тарвуз, тарра, ошқовоқ.

1974 07:12 / 24.10.2018
Хавотир эртанинг ташвишини тўхтатиб қолмайди, лекин бугуннинг шодлигини ўғирлайди.

1604 11:05 / 27.11.2018
Бир киши қулаганингда сени тарк қилиб, гуллабяшнаганингда яна қайтиб келиши адолатдан эмас

2216 09:05 / 19.05.2018