1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оқилона жавоб

19:00 / 12.07.2022 4642 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни бир яҳудий келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъсият (ирода) ҳақида сўради.

– Маъсият ёлғиз Аллоҳникидир, – дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Сен шундай деяпсан, аммо агар мен туришни хоҳласамгина тураман, – деди яҳудий.

– Сен ўрнингдан турасан, бироқ Унинг ирода ва истаги билан турасан.

– Хоҳласам, ўтираман ҳам.

– Аллоҳ истаган бўладики, ўтирасан, – дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Мен истасам, шу хурмо дарахтини кесаман.

– Аллоҳ истаган бўлса, кесасан.

– Хоҳламасам, кесмайман, – деди яҳудий.

– Аллоҳ кесмаслигингни истаган бўладики, кесмайсан.

Шу асно Жаброил алайҳиссалом тушиб,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:

– Сиз ҳам Иброҳим алайҳиссалом каби рақибингизни Аллоҳнинг ёрдами билан мот қилдингиз, – дедилар.

Шунда:

“Сизнинг бирон-бир хурмо дарахтини кесишингиз ёхуд уни кесмай ўз поясида қолдиришингиз Аллоҳнинг изни-иродаси биландир. Аллоҳ йўлдан адашган (фосиқ-итоатсиз) кимсаларни ана шундай уялтириб, расво этар” (Ҳижр сураси, 5-оят) мазмунидаги ояти карима нозил бўлди.

 

“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда пайғамбарлар дуолари давоми Қуръонда .Ва албатта, Сен улкан хулқдасан, Қалам сураси, 4оят деб васф қилинган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3395 17:00 / 29.04.2019
28. Эътикоф фазилати. Рамазонга оид энг кўзга кўринган ибодатлардан бири масжидда эътикоф ўтиришдир.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

1238 17:00 / 06.05.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк давоми...

3257 16:06 / 06.11.2018
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

7412 18:40 / 29.04.2017