1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн иккинчи мақола)

17:00 / 06.05.2020 1233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

28. Эътикоф фазилати. Рамазонга оид энг кўзга кўринган ибодатлардан бири масжидда эътикоф ўтиришдир.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари эса, йигирма кун эътикоф ўтирдилар».

Эътикоф ўтириш – бу дунё ишларидан узилиб, ибодат учун ажраб чиқишдир. Эътикоф аслида Рамазон ойида адо этилгани учун, баъзи уламолар бошқа ойларда эътикоф ўтирмоқчи бўлган киши ҳам албатта рўза тутиб олиши керак, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса, белни маҳкам боғлаб, кечаларини ибодат билан ўтказар ва аҳлларини ҳам уйғотар эдилар».

Бухорий ривояти.

29. Рамазоннинг яна бир фазилати – фидя садақасидир. Рамазон рўзасини тутишга умуман имкон топа оламайдиган кишилар ҳар бир кун учун бир мискин таомини садақа қиладилар. Аллоҳ таоло: «Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир», деган.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Савол Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайсиЖавобИбн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида давоми...

3203 12:00 / 12.05.2019
Мусмиъ ибн Осим айтади .Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, давоми...

1704 07:10 / 22.05.2019
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 1976 йилда вақф вазири бўлган вақтида Лондонга турли дин вакиллари ўртасида суҳбат мавзусида ташкил қилинган давоми...

4579 09:10 / 21.08.2019
Қизим, жаннат сенга жуда ҳам яқинлигини унутма У ёнгинангда турган ушбу буюк хилқатнинг қадамлари остидадирИкки юз етмиш кун унинг вужудида яшаганингни, унинг давоми...

2337 18:30 / 24.02.2020