1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оқил телба

11:00 / 14.07.2022 4775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир кимсанинг "Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қолди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим", деб сўраётганини эшитган бир киши унга:

"Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка солиб юрган бир киши бор. Таёқни от қилиб минади, болалар билан ўйнайди. Энг оқил одам шу. У телба қиёфасига кирган олим бир кишидир", деди. Бу гапни эшиттан ҳалиги киши ўша шаҳарга кетди. Сўрай-сўрай телба" ни топди:

– Эй "от" минган одам. Бир дақиқага "от"ингни бу ёққа ҳайда, деб чақирди. Телба югуриб келди:

– Тезроқ гапир "От"им жуда асов, тепади.

– Уйланмоқчи эдим. Қандай қизни танлаганим маъқул? Телба бундай деди:

– Дунёда уч хил аёл бор. Бири дард, иккинчиси меҳнат, учинчиси зийнат. Биринчиси сенга асло ёр бўлмас. Иккинчисининг ярми сеники, ярми сендан айри қолади. Учинчиси эса сенга вафоли бўлади.

– Тўхта, шошма, Худо хайрингни берсин! Шуни яхшилаб тушунтир! Бу уч турли аёллар кимлар?

Телба "от"ининг "жилови"ни тортиб, бундай жавоб берди:

– Биринчиси, болали бева хотиндир. Эътиборини биринчи эридан бўлмиш фарзандига қаратади. Хаёли боласи билан эрида бўлади. Иккинчиси боласиз бева хотин. Ярми сеники, ярми олдинги эриникидир. Учинчиси бокира қиз. У тамомила сенга мулк бўлади.

Телба буларни айтгандан кейин "от"ини ниқтаб болалар орасига кетаётган эди. Ҳалиги одам уни тўхтатиб: Эй улуғ инсон! Яна бир саволим бор. Жавоб бер, сўнгра кетасан, деди.

– Нима дейсан? Вақтим зиқ. Болалар билан ўйинга кечикяпман.

– Бу қадар ақл-фаросат эгаси экансан. Нега ўзингни телбаликка солиб юрибсан?

Қари олим шундай жавоб берди:

– Ҳоким мени шаҳарга қози қилмоқчи. Рад этдим, қабул қилмадилар. Сендан оқилроғини тополмаймиз, дедилар. Шунинг учун ўзимни телба, девона кўрсатяпман. Қозиликдан кўра телбалик афзалдир.

 

“Маснавийдан ҳикоятлар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим Баъзи давоми...

3086 11:00 / 12.12.2018
Абул Аъюн айтади .Байтул Мақдис ҳовлисида Холид ибн Язид ибн Муовия билан бирга эдим. Бир ёш йигит келиб, Холидга салом берди. Холид унинг саломига алик олгач, у давоми...

1758 08:00 / 04.12.2019
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва Ҳусайн устиларида қизил кўйлак билан давоми...

2211 09:40 / 29.03.2019
Аллоҳ таоло Намл сурасида шундай марҳамат қилади .Ёки музтар чорасиз одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа давоми...

2475 09:30 / 04.09.2021