1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Музтарнинг дуоси ижобат

09:30 / 04.09.2021 2480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Намл сурасида шундай марҳамат қилади:

أَمَّن يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاء الْأَرْضِ أَإِلَهٌ مَّعَ اللَّهِ قَلِيلًا مَّا تَذَكَّرُونَ۝

«Ёки музтар (чорасиз) одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот яхшими? Аллоҳдан бошқа яна илоҳ борми? Қанчалар оз эслайсизлар-а!»  (62 - оят.)

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...», деди»  (Ғофир сураси, 60-оят.)

– Мусулмон инсоннинг эътиқодларидан бири шуки, Аллоҳ таоло эшитади, кўради, ошкораю махфий нарсаларни билади, дуони ижобат қилади, бандалари сўраган ҳожатларни бажо келтиради, чунки У Зот раҳмлидир, бандасининг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади.

– Дуо ижобат бўлиши учун бир қанча шартлар бажарилиши керак. Уларнинг энг муҳими – тақво, ҳалол луқма, дуода ҳаддан ошмаслик, қалб ҳозирлиги, саҳар пайти, саждада, рўзада, тавофда, ёмғир ёққанда ва чорасиз қолган вақтларда Аллоҳга илтижо қилишдир.

– Дуонинг ижобат бўлиши бир неча кўринишда бўлади. Банда Аллоҳ таолодан бир нарсани сўраса, У Зот унга сўраган нарсасини беради, ё ундан ҳам хайрлисини беради, ё ундан бирор ёмонлик буриб қўйилади, ё охиратга қолдирилиб, у ерда улуғ ажр-мукофотлар, абадий неъматлар берилади. Дуо қилувчи доим ибодатда, хайр баракада бўлади.

– Ҳақиқий мусулмон Аллоҳ таоло дуоларимни Ўзи хоҳлаган вақтда ижобат қилиши аниқ деб, У Зот ҳақида яхши гумонда бўлади.

– Дуонинг ижобат бўлиши кечикса, бу ҳам бир синов, имтиҳондир. Кимнидир шайтон васвасага солиб, «Дуо қилган эдим, Аллоҳ ижобат қилмади», дейди ва шу иши билан ижобатдан маҳрум бўлиб қолади. Айрим кимсаларнинг қалбида марази бўлади, дуони ҳам, дуо қилувчиларни ҳам масхара қилади, «Аллоҳ дуоларни қабул қилмайди» деб, У Зот ҳақида ёмон гумонга боради. Натижада Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.

– Ҳақиқий мўмин дуоси ижобат бўлганда севинади, қалбида марази борлар эса шарманда бўлади.

Аллоҳим, Сенга иймонимизни кучайтир, хайрли дуоларимизни ижобат қил, Сенга дуо ила қўл чўзганларни рад этма!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий айтадилар .Бир куни Абдуллоҳ ибн Муборак билан бирга кетаётган эдик. Сув ичадиган жойга келсак, одамлар тўпланиб, сув ичишаётган экан. Абдуллоҳ ҳам давоми...

3921 07:00 / 26.01.2019
Абдуллоҳ ибн Абу Нуҳ айтади .Соҳилда бир киши менга .Аллоҳ таоло қайтарган амалларни қилиб, осийлик қилган бўлсанг ҳам, Ул Зот сенга гўзал муомала қилган ҳолат давоми...

2067 08:04 / 07.03.2020
Қулатувчи ҳаво, ҳаво яхшилик йўлида бўлса, у амалга зарар қилишқилмаслиги, ҳавони ақлдан қандай ажратиш, ҳаво билан нафс васвасаси орасидаги фарқлар ҳақида давоми...

5333 20:18 / 12.09.2017
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Ундан сўралишини хуш давоми...

2470 10:00 / 19.03.2019
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021