1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах қаерда?

07:09 / 27.11.2018 4841 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

“Бир яҳудий ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан сўради:

“Қуръонда: “Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...” (Оли Имрон, 133-оят) дейилган. Хўш, айтинг-чи, унда дўзах қаерда?

Умар розияллоҳу анҳу саҳобаларга:

– Бу одамнинг саволига жавоб беринг, – дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда Умар розияллоҳу анҳу яҳудийдан:

– Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Айт-чи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? – деб сўрадилар.

Яҳудий:

– Аллоҳ хоҳлаган жойда.

– Ундай бўлса, дўзах ҳам Аллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.

Иттифоқо яҳудий ҳаяжонини яширолмай:

– Эй мўминлар амири! Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ нозил қилган китобда (Таврот) ҳам худди сен айтганингдек ёзилган, – деди”.


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Силафий 576 санада жума куни вафот этди. Бир кун аввал, пайшанба куни қуёш ботгунига қадар тинмай ҳадис ўқиди. Жума куни эрталаб бомдод намозини ўқиб, кейин давоми...

1307 08:00 / 30.05.2020
1950 йилда вафот этган Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Бомбейдан ўтаётиб .Зе Лайт, газетаси унинг .Исломлашиш, таъбири билан нима давоми...

4840 17:30 / 29.12.2018
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

5698 14:00 / 13 апрель
Табиатнинг энг шифобахш неъматларидан бири бу mdash асалдир. Бу табиий маҳсулот ёқимли ҳиди, ширинлиги билан, минг дарднинг шифоси сифатида қадрланади. Чунки давоми...

10938 11:05 / 04 март