1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Яхшилик қилиш улуғ фазилат

11:40 / 13.11.2018 2432 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятида “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири ўтказилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва диний-маърифий китоблар ортилган юк автомашинаси вилоятга етиб келди.


Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мутасаддилари ва Бухоро вилояти бош имом-хатиби билан биргаликда Бухоро шаҳридаги “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар ногиронлиги бор шахсларга аравачалар тақдим қилинди. Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган 103 нафар имом-хатибга диний-маърифий мазмундаги китоблар туҳфа этилди.


Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртининг 245 нафар талабаларига диний-маърифий мазмундаги китоблар ва иссиқ кийимлар тарқатилди.

Тадбир давомида Бухоро шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаб бериш ҳам режалаштирилди.

“Мурувват карвони” бошқа вилоятлар бўйлаб хайрия ишларини давом эттиради.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломни қабул давоми...

415 17:57 / 27.11.2023
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Андижонлик машҳур устоз Одилжон қорининг фарзандлари Оятуллоҳ қорининг вафоти муносабати билан чуқур ва давоми...

1566 14:42 / 11.01.2021
Бугун 12 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1155 21:43 / 12.07.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига янги имомноиб тайинланди. Ушбу масжидга фазилатли шайх ҳазратларининг шогирдлари, ҳофизи Каломуллоҳ Ҳасанхон давоми...

11335 15:30 / 10.01.2020
Аудиолар

120566 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42167 14:35 / 11.08.2021