1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одам алайҳиссаломнинг қабрлари қаерда?

22:10 / 12.11.2018 7232 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: 
1. Нима учун ой Ислом рамзи сифатида танланган? У нимани англатади?

2. Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг қабрлари қаерда?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Мусулмонлар Истанбулни фатҳ қилиш жангининг бошланишига янги ой чиқишини белги қилиб олишган. Янги ой чиқиши билан бирдан ҳаракат бошлашган ва мақсадга эришишган. Шундан буён ҳилол мусулмонларнинг рамзига айланган.

2. Қуръони каримда отамиз Одам алайҳиссаломнинг вафотлари ҳақида гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар ўз мулоҳаза ва илмий изланишарининг натижаларини қуйидагича баён қиладилар.

Одам алайҳиссалом минг йил яшаб, сўнгра вафот этдилар. У зот ўзлари жаннатдан биринчи тушган ерлари – Ҳиндистондаги бир тоғ яқинига дафн қилиндилар.

Бошқа бир гапларга қараганда, Маккаи Мукаррамадаги Абу Қубайс тоғига дафн қилинганлар. У зотни ювиш, кафанлаш, жанозаларини ўқиш, қабрларини қазиш ва дафн қилиш ишларини фаришталар амалга оширганлар.

Момо Ҳавво Жидда шаҳрида дафн қилинганлари ҳақида тахминлар бор. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади .Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг давоми...

1535 08:00 / 21.11.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни оналари Омина онамиз етти кун эмиздилар. Омина онамизнинг сутлари етмаганликлари сабабли бир неча кун у зотнинг давоми...

3869 07:00 / 06.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир, Муъминун сураси, 12оятлар Ушбу давоми...

7524 14:00 / 12.12.2023
Шайх Абу Ғудданинг биргина китобни узоқ излаб, ниҳоят, Маккаи мукарраммада Тошкентлик шайхдан топганлари хусусида ажиб ҳикояШайх раҳматуллоҳи алайҳ .Саҳифалар, давоми...

2847 15:00 / 26.01.2021
Аудиолар

121553 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021