1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саодатли Ҳалимаи Саъдия

07:00 / 06.12.2018 3869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни оналари Омина онамиз етти кун эмиздилар. Омина онамизнинг сутлари етмаганликлари сабабли бир неча кун у зотнинг амакилари Абу Лаҳабнинг озод қилган жорияси Сувайба эмизиб турди. Кейинчалик бу бахтга Ҳалимаи Саъдия онамиз эришдилар.

Ҳалимаи Саъдия онамиз Бану Саъд қабиласидан бўлганлар. Ўша даврдаги араблар одати бўйича болаларни саҳролик аёллар эмизар эдилар. Чунки саҳронинг хавоси тоза, одамларининг одоб-аҳлоқи яхши деб ҳисоблашар эди. Саҳролик аёллар қучоғида ўсган болалар соғ-саломат, ўткир зеҳнли бўлар эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурғоқчилик йили туғилганлар. Одамлар қурғоқчиликдан қийналиб турган эдилар. Эмизувчи аёллар ҳам бойроқ оиланинг фарзандларини танлаб, даромад олиш мақсадида эди. Ҳалимаи Саъдия ҳам шу ниятда эди. Отадан етим қолган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизишга қизиқувчи аёллар топилмади. Лекин Аллоҳнинг тақдирини қарангки, Ҳалиманинг хачири оқсоқроқ эди. Шу сабабдан Макка шаҳрига кеч қолиб етиб келди. Бойларнинг болаларини бошқа сут оналар танлаб олган эдилар. Ҳалима ҳам етим болани олишни истамади, лекин бошқа бола топа олмагач, Ҳалиманинг эри Хорис “Шу етим бола орқали Яратган бизни ризқимизни кенг қилар”, – деб айтди. Аллоҳ таоло Ҳалиманинг қалбига етим болага нисбатан меҳр уйғотди. Ҳалима Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизгани олди. Оқсоқ хачир қайтишда далиллашиб, бутун карвонни ортда қолдирди, Ҳалиманинг оиласига барака кирди ва қишлоғи яна майса билан қопланди. Шу тарзда беш йил Ҳалимаи Саъдиянинг қарамоғида бўлдилар.

Ҳалима инсоният тарихидаги охирги замон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган аёл, қиёматгача мусулмонлар уни Ҳалимаи Саъдия розияллоҳу анҳо деб улуғ эҳтиром ила ёдга олишади.

Давронбек Норматов,

Ўзбекистон тумани “Оқ тепа” жоме масжиди имом-ноиби

                                                                                                                       

Мавзуга оид мақолалар
СаволЎлими яқинлашган кишини қибла томонга юзини мойил қилиб ёки қиблага оёғини қилиб, чалқанча ётқизилади, шу тўғримиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуҳтазар, давоми...

3315 19:08 / 05.06.2020
Инсон ҳаётида савобли амал қилади ва гуноҳ амал қилади. Албатта, савобли амалларнинг инсонга бу дунёда келтирадиган фойдалари бор ва охиратда келтирадиган давоми...

4895 19:40 / 24.02.2019
Ало ибн Муҳаммад Басрий айтади .Ато Салимий бир жанозага чиққан эди, жаноза намози ўқилгунча тўрт марта ҳушидан кетди. Ҳар сафар ўзига келар, лекин кўзи қабрга давоми...

2422 08:00 / 26.02.2020
Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир хизматкоримни қамчи билан урар эдим. Ортимдан .Огоҳ бўл, Абу Масъуд, деган овоз эшитдим. Ғазабланганимдан давоми...

1683 08:00 / 18.01.2021
Аудиолар

121589 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43059 14:35 / 11.08.2021