1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оппоқ Хўжа мақбараси – уйғур халқининг ажойиб обидаси

12:12 / 07.11.2018 2840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оппоқ Хўжа мақбараси Қошғар (Хитой)даги ислом меъморчилигининг энг ёрқин намунаси ҳисобланади.  Ўзининг услуби ва ташқи безаклари бўйича ушбу минтақада унга тенг келадигани йўқ, деб ҳисоблайди atlasobscura.com портали таҳририяти.

Мақбарада уйғур халқи тарихидаги муҳим сиёсий ва диний арбоб Оппоқ Хўжа (1626–1684)нинг мероси сақланади.  

Оппоқ Хўжа диний ва сиёсий мавқеи юқори бўлган оилада туғилди. Хўжа таниқли нақшбандия тариқати сўфийси Аҳмад Қозонийнинг эвараси бўлган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларидан ҳисобланган. 

 

1640 йилга яқин Оппоқ Хўжанинг отаси  – Муҳаммад Юсуф учун мақбара қурилган эди. Муҳаммад Юсуф ҳам, худди унинг ўғли сингари, уйғур халқи тарихида буюк шахс бўлган. Кейинчалик мақбарада ушбу наслнинг беш авлоди, шу жумладан Оппоқ Хўжанинг ўзи ҳам дафн этилган.    

Мақбара марказда жойлашган ва баландлиги 17 метрга етадиган улкан қуббага ҳам эга.  У чизиқлар ва гулли араб нақшлари бўлган тўртта бурчак миноралари билан ўралган. Минораларнинг ҳар бир деразаси турли хил геометрик расмларга эга, минораларнинг ўзини эса тўнкариб қўйилган нилуфар гулига монанд  минорачалар тождек безаб турибди.   Мақбаранинг кириш қисми чиройли қилиб безатилган, ташқи қисми эса Марказий Осиёга хос бўлган гумбаз шаклидаги айвонга эга.  

Мақбаранинг ичида мустаҳкам ёғоч тўсинлар, муқарнаслар билан безатилган тўртта намоз ўқийдиган зал мавжуд.  Шунингдек, у ерда ҳанузгача маҳаллий уйғурлар томонидан фойдаланиб келинадиган қабристон ва маъруза зали жойлашган. Мақбара ҳовлисида унчалик катта бўлмаган сув ҳавзаси бўлиб, ундан мусулмонлар таҳорат қилишда фойдаланишади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АллоҳАъроф сурасининг 180оятида .Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар,, дейилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

13007 11:00 / 06.06.2019
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади.Уйда ўтирганимда эшик тақиллади. Бориб очдим. Ҳижозлик биродарларимдан бири зиёрат қилгани келибди. Уни кутиб олиб салом давоми...

3001 11:00 / 19.11.2021
Савол Мени шундай савол қизиқтиради юртимизда Қуръони Каримнинг қандай кўҳна ва нодир қўлёзмалари борСалом билан, Нодирбек Абдулҳафиз ўғлиМарғилон давоми...

2203 12:00 / 11.06.2020
Савол Саҳарлик қилиш қандай амалЖавоб Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса ебичмасдан рўза давоми...

3431 10:40 / 11.05.2019