1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Доббатул арзнинг борлиги ростми?

21:13 / 03.11.2018 4287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намл сурасининг 82-оятида айтилган  ердан чиқадиган ҳайвон ҳақида бир оз маълумот берсангиз.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Саволда зикр қилинган ҳайвон «Доббатул арз» деб аталади.

Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган «Добба» – жонивор ҳақида Намл сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло:

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

«Қачонки, уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида Биз улар учун ердан бир добба – жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради» (82-оят), деб марҳамат қилган.

Бу ҳодиса қиёматнинг аломатларидан биридир. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада кофирлар бошига ваъда қилинган сўз – қиёмат азоби тушиши чоғида ердан бир ҳайвон чиқариши ҳақида хабар бермоқда. Демак, бу ишнинг бўлиши муқаррарлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Саҳиҳ ҳадиси шарифларда бу ҳайвон ҳам қиёматнинг аломатларидан бири эканлиги, «тавба қилса, фойда бермайдиган вақт»да чиқиши ҳақида хабарлар келган.

Ҳофиз ибн Касир:

«Бу жонивор охирги замонда, одамлар фасодга берилганда, Аллоҳнинг амрини тарк қилганларида ва ҳақ динни ўзгартирганларида чиқади», деганлар.

Ҳузайфа ибн Усайд ал-Fифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам хонадан биз томонга қараб (чиқиб) келдилар. Биз қиёмат ҳақида гаплашаётган эдик. Шунда у зот:  

«Ўнта белгини кўрмагунингизча қиёмат қоим бўлмайди. Қуёш мағрибидан чиқиши, тутун, добба...» дедилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ёд олиб, ҳеч ёдимдан чиқармадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: «Қиёматнинг биринчи аломатларидан қуёшнинг мағрибидан чиқиши ва чошгоҳда одамларга добба – жониворнинг чиқишидир. Қайси бири олдин чиқса, кейингиси дарров шеригининг ортидан чиқади».

Муслим ривоят қилган

Шу билан бирга, муҳаққиқ тафсирчи уламоларимиз ушбу жонивор ҳақида кераксиз ва асоссиз гаплар кўпайиб кетганини, улар тафсир китобларимизга ҳам кириб қолганини, ишончли манбаларга суянмаган гаплар бўлгани учун уларга эътибор бермаслик лозимлигини таъкидлайдилар.

Қуръони каримда ва саҳиҳ ҳадисларда келган хабарлар билан кифояланиш энг яхши иш. Қолгани эса фақат Аллоҳ таоло биладиган ғайб илмидир.

«Қачонки уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида Биз улар учун ердан бир добба – жонивор чиқарамиз».

Бу «жонивор» оятда «добба» деб айтилган. «Добба» «ер юзида аста юрувчи» деганидир. Қорни билан судралиб юрадими, икки, тўрт ёки сонсиз-саноқсиз оёқлари билан юрадими, фарқи йўқ. Диний адабиётимизда ҳам бу жонивор «доббатул арз» номи билан машҳур бўлган.

Демак, қиёмат яқинлашганда ўша жонивор чиқади ва:

«У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради».

«Доббатул арз»ни одамларга гапиртиришдан мақсад уларнинг илоҳий оятларга иймон келтирмайдиган бўлганликларини билдириш экан.

Қандай қилиб айтишини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Добба имо-ишора билан тушунтирадими, ҳамма инсонлар тушунадиган тилда гапирадими ёки инсонлар унинг тилини тушунадиган бўлиб қоладиларми, ҳеч ким бу ҳақда ҳеч нарса билмайди. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар рўзадор беихтиёр қайт қилиб юборса, рўзаси эсидан чиқиб, оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, шаҳват билан қарагани учун манийси тўкилса, томоғига чанг, давоми...

1936 19:02 / 11.05.2020
Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.2. Қуёш ботиши давоми...

1390 10:00 / 14.05.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни оналари Омина онамиз етти кун эмиздилар. Омина онамизнинг сутлари етмаганликлари сабабли бир неча кун у зотнинг давоми...

3869 07:00 / 06.12.2018
Сафар ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмишrdquo давоми...

1574 23:00 / 27.08.2022
Аудиолар

121561 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43041 14:35 / 11.08.2021