1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Илоҳий китобларга иймон

20:01 / 26.10.2018 3351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг маъноси ўша китобларнинг Аллоҳнинг каломидан иборат эканига ишонмоқдир.

Биз Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларига китоблар туширганига умумий иймон келтирамиз. У китобларнинг ҳақиқий сони ва исмларини Аллоҳнинг Ўзи билади. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи илоҳий китобларнинг номини айтган.

I. Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифалари.

Иброҳим алайҳиссаломга туширилган ваҳийлар тўплами «Саҳифалар» дейилган, уламоларимизнинг айтишларича, улар маълум варақлар бўлиб, китоб даражасига етмаган.

II. Забур.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забурни нозил қилган. «Забур» сўзининг луғавий маъноси «мактуб», яъни «ёзилмиш» деганидир.

Мўмин-мусулмон одам Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забур номли китобни нозил қилганига жазм ила иймон келтириши лозим.

III. Таврот.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Тавротни нозил қилган. «Таврот» сўзи иброний тилида «таълим» ёки «шариат» деган маъноларни англатади.

Мўмин-мусулмон одам Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Таврот номли китобни нозил қилганига жазм ила иймон келтириши лозим.

IV. Инжил.

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжилни нозил қилган. «Инжил» юнонча лафз бўлиб, «башорат» маъносини билдиради.

Мўмин-мусулмон одам Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжил номли китобни нозил қилганига жазм ила иймон келтириши лозим.

V. Қуръон.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон нозил қилинган. «Қуръон» лафзининг луғавий маъноси «ўқиш» деганидир.

Ҳозирги кунда бузилмай, ўзгариш киритилмай қолган ҳақиқий, бирдан-бир илоҳий китоб Қуръони каримдир. Қуръонни уламоларимиз қуйидагича таърифлайдилар:

«Қуръон Аллоҳнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган, тиловати ибодат ҳисобланадиган, ожиз қолдирувчи каломидир».

“Мукаммал саодат йўли” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Халафлар, деганда .кейин келганлар, маъноси англанади. Халаф уламоларининг Аллоҳ таолонинг сифатлари бўйича қилган асосий ишлари турлича тушуниш мумкин бўлган давоми...

5570 13:10 / 25.02.2019
Инсон ҳақиқатиИнсон учун бахтли ҳаёт манбаини излашдан олдин ўша инсон деган зотнинг асли, ҳақиқати, мақоми, масъулияти ва бошқа унга оид тушунчалар ҳақида бир давоми...

2617 14:36 / 09.10.2018
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид ndash тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи давоми...

5645 13:30 / 20.05.2019
Қадимги ақоид китобларида Аллоҳ таолонинг борлигига далил келтириш одат бўлмаган. Ўша вақтлардаги уламоларимиз Аллоҳ таолонинг борлигига ҳеч ким шубҳа давоми...

5832 00:22 / 03.12.2016