1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

09:43 / 09.10.2018 2214 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали таҳририяти жамоаси Абдулатифхон махдум домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради.

Абдулатифхон домла 1930 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топдилар. 1952 йилда Мир Араб мадрасасида ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги Бароқхон мадрасасида тўрт йил таълим олдилар. Бу давр мобайнида, тафсир ва фиқҳни чуқур ўргандилар. Мадрасани тугаллагач, Мир Араб мадрасасида араб тилидан сабоқ бердилар. 1960-1962 йилларда Сурия Давлат университетининг шариат факультетида Шайх Муҳаммад Амин Мисрий, Шайх Мустафо Аҳмад Зарқо, Ҳишом Бурҳоний каби ислом оламининг таниқли олимларидан таҳсил олдилар. 1963-1968 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида мударрис ва илмий мудир вазифасида фаолият юритдилар. 1968-1972 йилларда эса мадраса мудири бўлдилар.

Абдулатифхон домла 1973 йилда Наманганга қайтиб Шайх Эшон жоме масжидида (1977–1980), кейинчалик Махмуд Эшон масжидида имом-хатиб бўлдилар. 1991 йилда Наманганда “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу даргоҳда тафсир илмидан дарс бердилар. Абдулатифхон домла динимиз, халқимиз учун кўплаб шогирдлар тайёрлаб, тарбият қилдилар.

Абдулатифхон махдум нафақада, фахрий имом эдилар.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза пешин намозидан сўнг Наманган шаҳридаги Мулла Эшон жоме масжидида бўлиб ўтади.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 14 июль куни Жидда ndash Тошкент йўналишида 1, 2, 3, 4гуруҳ зиёратчилари онаВатанга йўл олдилар. Зиёратчилар ҳажнинг барча рукнларини бажариб, амалларнинг энг давоми...

1039 16:25 / 14.07.2022
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

721 17:58 / 20.11.2023
Покистон дин ишлари вазири мамлакатдаги масжидлар Рамазон ойида очиқ бўлиши ва ифторликдан сўнг Қуръони Карим хатмоналари жамоат билан ўтказилишини эълон давоми...

1314 15:00 / 31.03.2021
Миллий статистика бошқармаси тадқиқотига таяниб, Буюк Британиядаги мусулмонларнинг сони тарихда биринчи марта 3 миллиондан ошди дея хабар беради Daily Mail нашри. давоми...

1756 15:00 / 12.03.2022
Аудиолар

120488 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42108 14:35 / 11.08.2021