1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжид биносига илк ғишт қўйилди

10:04 / 09.10.2018 2234 pdf Ўқиш режими + -

Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар аҳолисининг янги жомега кўчиб ўтиш борасидаги бир неча йиллик орзу-ниятлари амалга ошадиган бўлди. Бекобод шаҳрида жойлашган “Нўъмон ибн Собит” жоме масжидининг янги биноси аҳоли учун жуда қулай бўлган жойга кўчирилиб, унда замонавий лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, дея хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ушбу хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, масжиднинг илк ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Барча иштирокчилар савоб умидида бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайратлари билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ эканлиги Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Бекобод шаҳридаги “Оқ масжид” номли жомега ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ва олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар ҳамда иш фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бердилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Эртага, 2 май куни пойтахтнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши белгиланган бўлиб, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи давоми...

1759 21:09 / 01.05.2022
ФА Астрономия институти хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 1001да бошланади, максимум фазаси эса давоми...

4657 11:05 / 21.06.2020
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.Давлатимиз раҳбарига давоми...

872 12:14 / 25.09.2021
Кеча 2019 йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом давоми...

10705 09:00 / 15.04.2019
Аудиолар

118745 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40706 14:35 / 11.08.2021