1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тил офатларидан сақланайлик!

09:05 / 16.07.2018 4224 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таълим-тарбияга оид адабиётлардан шуни биламизки, инсоннинг гўзал хулқ ва одоби ташқи қиёфасидаги гўзалликалардан кўра афзалроқ саналади. Чунки гўзал хулқ инсон қалбида ўрнашиб, унда шаклланади. Инсоннинг хулқи, одоби ва нияти унинг барча аъзоларига ҳамда ҳаракатига ўз таъсири ўтказади. Тил ҳам шу аъзолардан бири бўлиб, инсонга Аллоҳ томонидан берилган катта неъматлардан бири ҳисобланади. У билан, аввало, Раббисига ибодат қилиш, илм ўрганиш, атрофдаги инсонлар билан мулоқот ўрнатиб ҳаёт кечиришда беқиёс хизматлар бажарилади. Тил билан қанчадан-қанча қалбларга малҳам берилади, энг асосийси Аллоҳга шу тил билан муножат қилиниб, ҳожатини баён этади. Афсуски, ҳаётда ҳамма инсонлар ҳам буни тўғри англайвермайдилар. Тил айтиб ўтилган хайрли амалларни бажариши билан бирга ёмон амалларга ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Айниқса бугунги ахборот асрида, турли ижтимоий тармоқларда ўтириб олиб ҳар хил гап-сўзларни ҳеч иккиланмасдан ёзиб ўтирганлар билиб қўйишлари керакки, ҳар бир ёзиб турган нарсалари учун эртага жавоб бериш муқаррардир. Биргина унинг касофтаидан қанчадан-қанча кўнгиллар синади ва қалблар озор чекади. Баъзан инсонга зарар етиб қолса, дарҳол атрофдаги душманларни излаб қолади. Аслида унинг душмани икки жағ орасидаги тили эканидан бехабар бўлади. Ваҳоланки, шу тили билан қанчадан-қанча гуноҳ амалларни ўзи билмаган, сезмаган ҳолида бошига ортиб олади.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Банда бир калимани гапиради. Унда нима борлигини ажратмайди. У билан дўзахга, машриқ ва мағриб орасидан ҳам узоқроққа қулайди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Суфён ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Менга бир сўз айтинг, уни маҳкам тутай», дедим.«Роббим Аллоҳдир, дегин ва кейин мустақим бўлгин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим.У зот қўллари билан билларини ушлаб туриб:«Мана бу!» дедилар».

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Нажот недир?» дедим. «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».

Мазкур ҳадиси шарифларда бутун оламларнинг Сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам тилнинг инсон ҳаётида ўрни, мавқеи на қадар муҳимлигини, унга эҳтиёт бўлиш жуда ҳам зарур вазифамиз эканини биз умматларига эслатиб ўтмоқдалар. Хусусан тилнинг офати бўлмиш ғийбат, ёлғон ва бўҳтонлар ҳар доим уни ўз домига тортишга ўриниб келади. Гапирмоқчи бўлган сўзларни гуноҳ ёки савоб эканини, зарур ёки кераксизлигини билиш учун ҳам инсонда озми-кўпми таълим-тарбия бўлиши керак бўлади. Бу таълим-тарбиялар ҳам диний, ҳам дунёвий илмлар орқали олинади ва ҳаётга татбиқ этилади. Агар диний илм тилни гуноҳ сўзлардан тўхтатиб, ширкдан сақласа, дунёвий илмлар қайси пайт ва қаерда сўзлашни ўргатади. Кўриниб турганидек, инсон қанчадан-қанча эзгу ишларни қўллари билан адо этиб, биргина тили билан қилган амалларини ҳабата қилиб қўйиши мумкин экан. Қайси бир инсон машаққатлар билан бажарган амалларини беҳуда кетишига жим қараб тура олади? Албатта, ҳеч ким. Шундай экан Раббимизни бизга ато этган ушбу немъатидан унумли ва оқилона фойдаланайлик.

 

Муҳриддин Мирзаев Юнусмат ўғли.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Сабрлиларга хушхабар беринг,, деб марҳамат қилган Бақара сураси, 155оят.Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин давоми...

3822 12:20 / 12.03.2018
Имом Абулқосим Абдулкарим ибн Ҳавозин алҚушайрий Аррисалатул Қушайрияrdquo Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар Шоядки, нажот топсангизларrdquo Нур, 31.Анас ибн давоми...

5520 10:02 / 11.10.2017
Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўптўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экинтикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. давоми...

3777 13:51 / 02.03.2018
У Зот сенга ўзинг сазовор бўлмаган мақтовни жорий қилса, сен У Зотни Ўзи сазовор бўлган нарса билан мақтагин.Ушбу ҳикматда одамларнинг мақтовига қандай давоми...

3252 16:57 / 06.05.2018