1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ким «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ

16:17 / 18.05.2018 2895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Убода ибн Сомитдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Ийсо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга илқо қилган «калима»си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, дўзах ҳам ҳақ», деб гувоҳлик берса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Кимки «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расулидир», деб гувоҳлик берса, Аллоҳ дўзахни унга ҳаром қилади», дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, давоми...

2735 09:05 / 27.05.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича хонтахтада овқатланмадилар. У зот вафот этгунларича юмшоқ нон ҳам давоми...

3034 06:00 / 20.08.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қанчаданқанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси очликдан бошқа нарса эмас. давоми...

4293 09:00 / 11.04.2022
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар ҳамда давоми...

2376 09:00 / 02.06.2022