1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз ўқиётганда ёмон ҳаёллардан қутулиш йўли

16:09 / 07.07.2020 27168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёда ихлос, хушуъ ва хузуъ билан қилинадиган ибодат инсонни иймонсизлик, гуноҳдан сақлайди ва уни азиз қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга ваъда қилди: уларга мағфират ва буюк ажр бўлур.” (Моида сураси 9-оят) ; “...ва намозни тўкис адо эт, албатта намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтарур...” (Анкабут сураси 45 –оят).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: «Эҳсон Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турур».

 Намоз ўқилаётган одамга ён атрофга қарашни ўзи эмас, балки қалбан Буюк Аллоҳни эсдан чиқариб қўйишликдан ҳам қайтарилган. Аллоҳ бандасининг юзига қараб тураверади тоинки банда ўзи чалғимагунча, намозни ўқиганда банда қалбан Аллоҳни унутса ёки ён атрофга олазарак бўлишни бошласа, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгиради. Оиша розияллолоҳу анҳо бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан намоз ўқиётган одамнинг ён атрофга қараши ҳақида сўради ва қуйидаги жавобни олди: “Бу ўғрилик. Шайтон Аллоҳ  бандасидан намоз учун бериладиган ажр мукофотининг бир қисмини ўғирлайди” –дедилар.  

Имом Ғаззолий айтадилар: “ Қанчадан қанча одамлар таҳоратни бепарволик билан  қилишади . Қанчадан қанча одамлар бошқаларга намоз ҳақида гапирадилар, ваҳоланки улардан ҳеч ким сўрамаган. Улар қалбларида хушуъсиз намоз ўқийдилар. Агар уларни намоз пайтида чумоли чақса, улар намозни қўйиб шу чумоли билан банд бўлишади. Шу билан бирга Аллоҳни розилигини топган одамни намоз пайтида оёқ қўлларини кесиб ташласанг ҳам у сезмайди. Агар подшох олдида турган одамни чаён чақиб олса, подшохга ҳурмат юзасидан хатто қимирламайди, аммо намозда Аллоҳ олдида турган одам анча юқори даражадаги ихлосни ва содиқликни энг каттасини кўрсатиши керак.”

 Бир ривоятда келтирилишича, Аллоҳ намозда чалғийдиган бандасига шундай дейди: ” Сен Мендан ҳам яхшироқ деб билган томонингга ўгирилдингми ?”.

Намоз вақтида ён атрофига қарайдиган ёки бирор бошқа нарса ҳақида ҳаёл сурадиган  одам шайтонни кўрсатмасини бажараётган ҳисобланади, чунки айнан унинг васвасаси намоз вақтида ўзга ҳаёлларнинг келишига сабаб бўлади. Бунақа намозхон , бутун вужуди билан Аллоҳга ибодат қилаётган намозхон билан тенг бўла олмайди. У Аллоҳнинг азаматини, Унинг хузурида турганини, қалбини хузуъ тўлдирган, боши Роббиси олдида эгик, Роббисидан ҳаё қилади, ён атрофига қарашга ёки Аллоҳдан бошқа нарсалар ҳақида ўйлашга журъат қила олмайди.  Бу икки киши орасидаги фарқ осмон ва ер кабидир. Албатта ҳамма фарз намозларни адо қилинг, бу сизларни Аллоҳни ғазабини келтирадиган амаллардан сақлайди.

Табиатан инсон фитратида шу нарса бор, яъни бизга ёққан нарсадан, ўрнига ундан ҳам яхшисини олмагунимизча аввалгисидан воз кеча олмаймиз. Динда ҳам худди шундай. Ибодат лаззатини тотмагунимизча , гуноҳлардан тийила олмаймиз. Бу нарса учун тажриба керак. Тез-тез Аллоҳнинг маҳлуқотлари ҳақида тафаккур қилиш керак. Унинг бизга меҳрибонлиги ҳақида кўп ўйлаш даркор. Шошилмасдан Қуръон ва ҳадисларни ўқиб тафаккур қилайлик.

Кун тартибини ёзиб чиқайлик, унда кундалик ибодат вақтлари ва турлари бўлсин. Ёзган нарсамизга тўлиқ амал қилишга ҳаракат қилайлик ва янги вазифаларни қўшиб борайлик. Шу йўл билан беш вақт намоз, дуо, ота-онани зиёрати, хонадон ишлари, бирор бир спорт тури билан шуғулланиш ва х.к.з  ларни йўлга қўямиз.

Ҳар қандай ишда энг асосийси ният, бу ишларни Қудратли Аллоҳ розилиги учун бажаришдир. Аллоҳ бизга қийинчиликларни раво кўрмайди. Аллоҳнинг гўзал исм ва сифатларини маъноларини англаб ўргансак, шунда қалбимиз юмшаб, У Зотга шукур қилувчи бандага айланамиз. Аллоҳга амалда шукр қилиш – бу аввалги содир этилган гуноҳ маъсиятларни қайта қилмасликдир. Ва бу нарса яхшилик қилишнинг айни ўзидир. Борган сари Аллоҳнинг бандаси гуноҳдан тийилиб,  тобланиб, солиҳ амал қилувчилар мақомига етади.

Психологияда “оқ маймун” феномени ҳақида гап бор. Бунда ички оламнинг ташқи муҳит таъсири билан кураши жуда қийин эканлиги исботланган. Бундай феномендан кўзланган мақсад – бир киши иккинчи кишига: “Оқ маймун ҳақида ўйлама” –дейди, иккинчиси эса айнан шу ҳақида тафаккур қила бошлайди. Тажовузкор ҳаёллар билан олиб бориладиган фаол кураш ҳам худди шу натижаларни беради.

Бирор бир нарсани уддалай олиш ҳақида қанча кўп гапирсанг, шунча кам эплайсан. Ҳар қандай амоқона фикр ва эхтирослар пайдо бўлмасин, уларни келганидек кетишига ҳам йўл қўйиб беринг, токи уммондаги тўлқин каби ҳеч қандай қийинчиликсиз ғойиб бўлсин. Бир фикрга ёпишиб олманг, фақат у ҳақида ўйлайверманг ва унга ён босманг. Бир фикрда қотиб уни кучайтиришга ҳаракат қилманг. Фикрлар кетидан қувманг ва уларни таклиф ҳам қилманг. Уммонга ўхшанг, унинг тўлқинларига ёки осмонга ёки сузиб юрувчи булутларга қаранг.

Агар бирор бир жойда бизни камерага олишаётган бўлса, ўзимизни қандай тутамиз? Ҳеч қандай номақбул амалларни қилмаймиз, тўғрими?! Аксинча ўзимизни иложи борича одобли, ахлоқли кўрсатишга харакат қиламиз. Энди Аллоҳнинг чарчамас, батерейкаси тугамас, бузулмас камералари доимо бизни тасвирга олиб бораётганини бир тасаввур қилиб кўрайликчи. Юқорида келтирилган ҳадисда ҳам шуни такидланади «...Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турур». Манашу ҳақиқатни ўзимизга сингдира олсак, Иншааллоҳ барча ибодатларимиз тўла-тўкис бўлади ва бу дунёда бахт-саодатга, охиратда эса улуғ мақомларга эришамиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намоз ndash Ислом динининг беш устунидан биридир. Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз мўминмусулмон одам ҳар куни бажарадиган энг муҳим амалидир. Намоз банданинг бу давоми...

1396 16:53 / 14.12.2022
Қунут луғатда дуо ва тазарруъ маъносидадир. Шариатда эса, намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни дафъ қилиш ёки яхшиликни давоми...

5270 05:00 / 04.01.2017
Изоҳ .Хало, деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолиши учун хало, дейилган. алМуғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу .Пайғамбар давоми...

6112 05:00 / 04.01.2017
Намоз мўъминмусулмон учун муҳим амалдир. Унга жиддий ёндашиш, мукаммал, тўлиқ адо қилишга ҳаракат қилиш, намозни шариатда тўлиқ қабул қилинадиган тарзда ўқиш давоми...

3742 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

118744 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40704 14:35 / 11.08.2021