1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёлғон туфайли қалбни моғор босади

14:04 / 05.07.2019 3812 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб бориб, охири қалби қорайиб кетади ва Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончилардан деб ёзилиб қолади», дегани етганини айтди».

Банда бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига бир дона қора доғ тушади. Яна бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига яна битта қора доғ тушади. Аста-секин ёлғоннинг сонига қараб қалбидаги қора доғлар ҳам кўпайиб бораверади. Сўнгра қалбни бир қатор қора доғ босиб бўлгандан кейин, биринчи қатламнинг устидан доғ босиш бошланади. Оқибатда доғлар қаватлари кўпаяди ва мазкур қалбнинг эгаси катта гуноҳ қилса ҳам бурнига пашша қўнганчалик таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, жумладан, ёлғон гапираверса, қалбини моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган ҳолга келиб қолиши шубҳасиз. Бу эса мўмин банда учун чексиз мусибатдир.


"Ёлғон" китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Биз расулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган Кунда ҳам нусрат берурмиз.Яъни Аллоҳнинг нусрати бу дунёда ҳам давоми...

8715 11:02 / 21.08.2020
Ғайридин бўлган, кейинчалик исломга кирган бир аёл ўзининг исломга кириш тарихини ҳикоя қилади.Мен шифокор эдим. Менинг бўлимимда бир қари муслима аёл давоми...

5400 18:30 / 06.08.2021
Такбир Ташриқ Ташриқнинг арабча матни Ташриқнинг ўқилиши.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва давоми...

2265 18:53 / 05.07.2022
Аудиолар

121472 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42967 14:35 / 11.08.2021