1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ёрдам сўралади

02:16 / 28.04.2018 3881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.

Биз «ёрдам сўранг» деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўз бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўраш маъносини англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр, кўпчилик хаёл қилганидек, салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим, ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавойи нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидашдир.

Намоз эса бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Набий алайҳиссалом қачон бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар.

Келаси оятда юқорида мадҳ этилган нафси синиқ кишиларнинг сифатлари келади:

Бақара Улар Роббларига албатта рўбарў бўлувчи ва албатта Унга қайтиб борувчи эканларига ишонганлардир.

Ушбу ишонч, яъни бир кун келиб, Яратганга рўбарў бўлишга, охиратда Парвардигорнинг ҳузурига албатта қайтиб борилишига очиқ-ойдин ишониш инсонни сабрга чақиради, тақво қилишга, Аллоҳнинг айтганига юришга чорлайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи .шарқшунослар, мусулмонларнинг фатҳлари ва Исломнинг ёйилишини бирбирига боғлашадида, бу дин қилич воситасида тарқалган деган хато фикрни олға суриб, ушбу давоми...

1364 19:50 / 22 апрель
Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон давоми...

4962 20:36 / 13.11.2017
Ўтган сатрларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали Мадинаи Мунавварага етиб келмай туриб, Қубо масжидини қурганликлари, етиб келгандан кейин эса давоми...

4015 19:06 / 12.01.2018
Инсоний табиат ажойибот ва сирасрорларга тўла. Инсон зоти борки, яхшилик билан зикр қилинишни, ўзгалар томонидан эсланишни яхши кўради. Нафақат яхши кўради, балки давоми...

2480 14:00 / 06.05.2023
Аудиолар

121337 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42847 14:35 / 11.08.2021