1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 262-оят

16:05 / 14.04.2018 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмайдиган ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 262. 

Аллоҳ йўлида сарфланган молнинг савобини тўлиқ олишнинг шарти ҳам бор, у ҳам бўлса, мол сарфловчи миннат қилмаслиги ва молни олганларга озор бермаслиги керак.

Миннат қилиш ёмон одат бўлиб, инсоннинг қалбида оғир яра қолдиради. Берганини миннат қилган кишининг мақсади манманлик, бошқаларни менсимаслик, ўзини кўрсатиш, одамлар ўртасида обрў қозониш бўлади. Мол сарфлаган киши миннат қилиши туфайли молни олувчига озор етказади. Одамлар ичида унинг обрўсини тўкади. Инсоний қадр-қимматини пастлатади. Ҳолбуки, Исломда мол-мулкни сарфлаб, нафақа қилишга тарғиб қилишдан мақсад камбағалларнинг кўнглини кўтариш, уларни хурсанд этиш, бой биродарлари уларни ҳурмат қилишларини сездиришдир. Шунинг учун ҳам бу ояти каримада:

«Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмайдиган ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир»,  дейилмоқда.

Тириклик вақтида молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлаган кишилар келажакларидан қўрқмасалар ҳам бўлаверади:

«Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

Уларга ҳеч қандай хавф-хатар йўқ: фақирликнинг, ҳиқду ҳасаднинг, алданишнинг ва охират кунининг хавфи йўқ.

Яна улар молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлаганлари учун ҳеч хафа бўлмайдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин У Зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Бақара давоми...

3094 10:10 / 18.08.2017
Албатта, Биз сени ҳақ билан хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва сен дўзах соҳиблари ҳақида сўралмассан. Бақара 119. Аллоҳ таоло ушбу оятда бир неча давоми...

2880 20:15 / 16.11.2017
.Нур, 37. бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар қалблар ва кўзлар давоми...

8769 15:11 / 10.06.2017
Ёки шифтлари устига қулаган шаҳардан ўтган кишига ўхшашни билмадингми У .Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтираркин, ndash деди. Бас, Аллоҳ уни юз йилга ўлдирди, давоми...

4359 16:11 / 09.04.2018