1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 248-оят

09:30 / 31.03.2018 3900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг ояти (белгиси) – сизларга ичида Роббингиздан сакина ва Оли Мусодан ҳамда Оли Ҳорундан қолдиқ бор сандиқ келишидир. Уни фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга оят (белги) бор», – деди. Бақара 248. 

Бану Исроилга Толутнинг ҳақиқатда Аллоҳ томонидан тайин қилинган подшоҳ эканини исбот этиш учун уларни қойил қолдирадиган, одатдан ташқари, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган бир мўъжиза содир этиляпти. Маълумки, Мусо алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Бану Исроилга Юшаъ алайҳиссалом раҳбар бўлган эдилар. Ўша пайтда уларни муқаддас ерларидан ҳайдаб чиқарган душманлари бир қанча муқаддас нарсаларини ҳам тортиб олган эди. Мазкур тортиб олинган нарсалар ичида жумладан, Бану Исроилга хос бир машҳур тобут – сандиқ ҳам бор эди. Мусо алайҳиссалом қачон урушга кирсалар, ўша тобутни ўз аскарларининг олдида боришини таъминлар эдилар. Шунда Бану Исроилнинг қалбига хотиржамлик тушиб, урушдан қочишмас эди. Кейинчалик у тобутга Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлардан қолган эсдалик – табаррук нарсаларни солиб қўйишган эди. Жумладан, мазкур тобутда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Тур тоғида берган лавҳлар, у кишининг ҳассалари, кийимлари, кавушлари, Ҳорун алайҳиссаломнинг саллалари каби нарсалар бор эди. Уламоларимиз буни: «Пайғамбарлардан қолган нарсаларни табаррук тутишга далилдир», – деганлар.

Пайғамбарлари: «Тобутни фаришталар кўтариб келиши Толутнинг подшоҳлигига белгидир, агар ҳақиқий мўмин бўладиган бўлсангиз, ушбу мўъжизанинг ўзи кифоя қилади», – деди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга давоми...

3147 13:25 / 05.04.2018
Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва давоми...

6046 23:55 / 24.01.2018
Уларнинг ҳидояти сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қиладир. Нимаики яхшиликни нафақа қилсангиз, ўзингиз учун. Қилган нафақангиз фақат давоми...

4408 09:45 / 05.05.2018
Одамлар бир уммат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм давоми...

2777 23:50 / 20.02.2018