1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Дин - насиҳатдир

14:13 / 21.02.2018 4452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абулҳасан Надавий роҳматуллоҳи алайҳи Саудия қироли шоҳ Файсал роҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурига кирди. Учрашувга кирар экан қасрнинг гўзаллигига синчиклик билан боқди. Сўнгра деди:

Бизнинг Ҳинд диёрида тарихда бир подшоҳ ўтган. У ўз замонасининг энг одил подшоҳларидан эди. Биргина таҳажжуд эмас, ҳатто аср намози суннати ҳам қазо қилмаган эди. Бутун бир мамлакатнинг подшоҳи бўлса ҳам, ўзи ва оиласи учун салтанат хазинасидан бир чақа ҳам олмас эди. Тирикчилигини маҳсидўзлик қилиб ўтказар эди. Қаранг, у шоҳнинг замонида мамлакатдаги барча инсонлар тўкинчиликда яшашар, шоҳ эса фақирона умр кечирар эди. Бугунги кунимизда шоҳлар тўкин-сокинчиликда яшашмоқда, фуқаролар эса қийинчиликда; шоҳлар қасрларда яшашмоқда, фуқаролар эса кўча-куйда сарсон...”.

Шоҳ Файсал роҳматуллоҳи алайҳининг кўзларидан ёш оқар эди. Шоҳ шайх роҳматуллоҳи алайҳига деди: «У шоҳларнинг сизга ўхшаган насиҳатгўй дўстлари бор эди, бизда эса йўқ… Сизда илтимосим, менинг олдимга тез-тез келиб туринг». 

Аллоҳим, салафларимизни Ўзинг раҳматинга ол! Халафларимизни Ўзинг ўнгла!


Муҳаммад Одил

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мияни қандай шакллантирадиБир куни илмфан тарихи бўйича универститет профессори, Агар сиёсий муаммолар ва ўзаро олиб борилган урушлар бўлмаганида, давоми...

2073 17:00 / 22.02.2022
Ҳусайн ибн Ваҳваҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Толҳа ибн Баро бемор бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. У зот .Мен Толҳада давоми...

1105 11:00 / 07.06.2023
Айтгин .Аллоҳим Барча подшоҳликнинг эгаси Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз давоми...

3947 15:57 / 30.09.2017
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга давоми...

1339 09:10 / 07 январь