1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Зулмнинг жазоси қаттиқ бўлади

18:38 / 09.02.2018 3698 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил деб ҳисоблама. Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган кунга қолдирадир, холос.

Улар хорланган ҳолда бўйинларини чўзиб, бошларини эгиб югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмас. Қалблари эса бўм-бўш.

Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таолони ғофил деб гумон қилмайдилар. Лекин баъзи кишилар золимларга ҳеч нарса бўлмай, ўйнаб-кулиб юрганларини кўрганда, турли хаёлларга боришлари мумкин. Баъзилар, фалончилар шунчалик золимлик қилишса ҳам, уларга ҳеч нарса бўлмайди-я, Аллоҳнинг иқоби золимларга келадиган бўлса, ўшаларга келиши керак эди, каби фикрларни хаёлидан ўтказишлари мумкин. Ана шундай гумонларни рад қилиш учун Аллоҳ таоло:

«Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил деб ҳисоблама», – демоқда.

Балки У золимларнинг ҳамма қилаётган ишларини жуда ҳам яхши билади. Унинг фаришталари золимлар қилган ишларнинг заррачаси бўлса ҳам ёзиб, ҳисоб-китоб қилиб турибди. Золимларга гуноҳ қилган пайтларидаёқ азоб келмаслиги Аллоҳ уларнинг амалларидан ғофил қолганини англатмайди, балки атайлаб азобни ортга сурганини билдиради:

«Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган кунга қолдирадир, холос».

«Кўзлар қотиб қоладиган кун» деганда қиёмат куни тушунилади. Ўша Кундаги даҳшатдан, қўрқинчдан одамларнинг кўзлари қотиб, юмилмайдиган, қимирламайдиган бўлиб қолади.

Ўша куни золимларга азоб-уқубат келади. Бу дунёдаги заррача ёмонликлари учун ҳам жазо оладилар. Улар қиёмат кунининг даҳшатидан, у Кунда бериладиган азобдан қўрқиб, қочишга жой топа олмаган қушчага ўхшаб, типирчилаб қоладилар.

«Улар хорланган ҳолда бўйинларини чўзиб, бошларини эгиб югурурлар».

Яқин атрофдан нажот йўқлигига ишонгач, бошларини кўтариб, узоқларга қарайдилар ва тезроқ бирорта бошпана топиш мақсадида у ён-бу ён югурадилар.

«Кўзлари ўзларига қайтмас».

Даҳшатдан қотиб қолган. Фақат атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди.

«Қалблари эса бўм-бўш».

Қўрқув туфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
6. Ошкора гуноҳ қиладиган фосиқни ғийбат қилиш. Ошкора гуноҳ қиладиган, масалан, одамларга зулм қиладиган зино қиладиган намоз ва рўзани тарк қилишга одатланган ва давоми...

4490 19:09 / 24.02.2018
Зикр қилувчининг ўзига яраша одоблари мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилинади.1. Аллоҳ таолодан давоми...

4815 22:20 / 11.11.2017
Таълимтарбияга оид адабиётлардан шуни биламизки, инсоннинг гўзал хулқ ва одоби ташқи қиёфасидаги гўзалликалардан кўра афзалроқ саналади. Чунки гўзал хулқ инсон давоми...

4228 09:05 / 16.07.2018
Ичкарига беркитилган сирлар ташқарида кўриниш ила ошкор бўладир.Яъни қалбларга беркитилган асрорлар ташқи аъзолардаги аломатларда кўринади. Ҳар бир инсоннинг давоми...

3996 21:06 / 22.08.2017