1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Етти нарса

23:10 / 24.01.2018 3139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос: 1) Камбағаллик – бу ҳамма нарсани унуттириб юборади. 2) Бойлик – туғёнга кетишликка сабабчидир. 3) Беморлик – барча нарсани фасод қилади. 4) Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади. 5) Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи. 6) Дажжол – кутилаётган ғоиб нарсаларнинг энг ёмони. 7) Қиёмат – фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», дедилар.

(Изоҳ: Инсон мана шу етти нарса келмасидан олдин вақтни ғанимат билиб, охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим.)

Имом Термизий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , ,. .5741. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб.Дунёда гўёки ғариб ёки давоми...

2150 07:28 / 16.10.2018
. .6065. Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Оиша розияллоҳу анҳодан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар, давоми...

1917 11:46 / 18.11.2018
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамларнинг намозда ажри улуғроғи ndash узоқроқдан юриб келадиганидир ва давоми...

2702 10:25 / 21.03.2018
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин,, дедилар,.Бухорий ва давоми...

3071 07:00 / 28.03.2022