1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 176-оят

08:30 / 14.01.2018 2796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу, албатта, Аллоҳ Китобни ҳақ ила нозил қилгани учундир. Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса тубсиз мухолифликдадирлар. Бақара 176. 

Қўлларидаги ҳидоят ва мағфиратни бой бериб, қаттиқ азобга дучор бўлишларининг сабаби:

«Аллоҳ Китобни ҳақ ила нозил қилгани учундир», улар ўша Китобни тан олмадилар. Ҳолбуки, бу ҳақ Китобга амал қилиб, бахт-саодатда яшасалар бўлар эди. Аммо улар Аллоҳнинг Китоби хусусида ихтилоф қилдилар, тубсиз талашув ва туганмас ихтилоф гирдобига тушиб қолдилар. Оқибатда мазкур азобларга дучор бўлдилар. Ҳа,

«Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса тубсиз мухолифликдадирлар».

Аллоҳнинг Китоби ҳақида ихтилоф қилган ҳар бир умматнинг ҳоли шундай бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3566 09:50 / 21.04.2018
Бақара 43. Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг.Яъни .Эй Бану Исроиллар, сиз ҳам мусулмон бўлиб, мусулмонлар давоми...

4427 03:15 / 27.05.2017
Албатта, осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми Бақара 107..Насх, сўзи давоми...

3424 09:00 / 03.11.2017
Уларга .Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринг,, ndash дейилса, .Бизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз,, ndash дерлар ва ундан кейинги нарсага куфр давоми...

3301 08:55 / 17.10.2017