1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 107-оят

09:00 / 03.11.2017 3428 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми? Бақара 107.

«Насх» сўзи луғатда «ўзгартириш», «бекор қилиш» деган маъноларни билдиради. Шариат таърифида эса бир шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишига айтилади. Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар-бўлмасга Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнинг вақтларини олаверганидан сўнг Аллоҳ таоло оят нозил қилиб, ким Набий алайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, уни гаплашишдан олдин садақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Набий алайҳиссаломнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканини англаб етганларидан сўнг бошқа оят нозил қилиб, аввалги ҳукмнинг бекор қилингани эълон этилди.

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир экани таъкидланган. Ана шу қудрати ила хоҳлаган оятни насх қилади, хоҳлаганини унуттиради. Бу хоҳишни яҳудийлар чегаралай олмайдилар. Шунингдек, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники, жумладан, қайси оятни насх этиш, қай бирини унут қилиш ҳам У Зотнинг Ўзининг мулки, Ўзи билади.

  Юқоридаги оятларда хитоб мўминларга қаратилган бўлиб, унда огоҳлантириш ва эслатиш бор эди. Яҳудийларнинг фитначилик билан тарқатган гаплари баъзи мўмин-мусулмонларга таъсир қилиб, улар Набий алайҳиссаломга турли бўлган-бўлмаган саволлар беришга ҳам уриниб қолганларида, Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирортангизга ўлим келганда, агар у яхшилик бойлик қолдираётган бўлса, отаона ва қариндошларга маъруф ила васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга давоми...

3361 08:25 / 18.01.2018
Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув давоми...

3421 08:20 / 31.12.2017
Улар Роббларига албатта рўбарў бўлувчи ва албатта Унга қайтиб борувчи эканларига ишонганлардир. Бақара 46. Ушбу ишонч, яъни бир кун келиб, Яратганга рўбарў бўлишга, давоми...

3345 10:05 / 26.08.2017
Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Ва агар юз ўгирсалар, демак, улар фақатгина ашаддий мухолифликдадирлар. Аллоҳ давоми...

3428 07:10 / 04.12.2017